ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция чемпионатидаги «Кан» (6:0) клубига қарши ўйинда 4та гол уриб, «покер» соҳиби бўлган эди.
Учрашув тугагандан сўнг Кавани ўйиндаги тўпни ўзи билан олиб кетди. Жамоадошлари эса тўпда дастхат қолдиришди, деб хабар бермоқда Footballogue.