Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Колосовский: «Муҳим ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -

Олий лига доирасидаги «Пахтакор» - «Бунёдкор» (2:1) ўйинидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда жамоаларнинг бош мурабббийлари ўз фикрларини баён қилишди.

Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи):

- Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этди. Биз бир қатор голли имкониятларни юзага келтирдик. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда муаммоларга дуч келяпмиз. Иккинчи тўпни киритишда қийналдик. Ҳисобдаги фарқни ошириш ўрнига дарвозамидан тўп ўтказиб юбордик. Ўйин охирида барибир ғалабани ўз томонимизга оғдирдик. Муҳим ғалабага эришдик.

Захира ўриндиғимиз қисқа ва бу қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Тожиев ўйнамагани туфайли ҳимояда ўзгаришлар қилишимизга тўғри келди. Барқарор ўйнай олмаяпмиз. Бекободда ҳимоядаги оддий хатолар мағлубиятга сабаб бўлганди. Бугун яхшироқ ўйнашга интилдик. Уларни тузатиш устида ишлашимиз лозим.

Бизни стадионда жуда яхши қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман.

 

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 21:38, 17.09.2016.
Ўқилди: 5510 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13889]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6996]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5608]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5332]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3610]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2709]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2112]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2069]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1897]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1813]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик