«Бавария» яримҳимоячиси Арьен Роббен Германия чемпионатидан ўрин олган «Герта» (3:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди. Футболчи жароҳатидан қутилиб, мавсумда илк маротаба майдонга тушган эди.
«Захирадан майдонга тушганимда этим жимирлаб кетди. Бунга эришиши учун жуда кўп меҳнат қилгандим. Буни таърифлашга ожизман. Жудаям бахтиёрман» - деди футболчи клуб расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Роббен бу ўйинда голлардан бирига муаллифлик қилди.