Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона

Давид Луис садоқатли мухлисга ўз футболкасини совға қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» клубидан «Челси» сафига қайтган ҳимоячи Давид Луис «Лестер»га қарши Англия Лига Кубоги ўйинидан (4:2) сўнг Instagram’даги саҳифасида мухлислардан бирининг қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.


 

«Ўйиндан сўнг жуда яхши ҳиссиётлар қолди, аммо биринчи навбатда мен суратдаги йигит ҳақида тўхталмоқчиман. Биринчи марта уни 5 йил аввал, мен билан сўрашиш учун стадиондан меҳмонхонагача ортимдан югуриб келганида кўрганман. У ушбу хатти-ҳаракатни бир неча бор такрорлаган», — деб ёзди Давид Луис.

«У доимо хушмуомала бўлиб, олдимга келар ва қуйидаги сўзларни айтарди: ‘Ўйин билан табриклайман, хайрли тун’. ‘Ливерпуль’га қарши (1:2 —‘Дарё’ изоҳи) ўйиндан сўнг меҳмонхонага етиб келганимда мени исмимни айтиб, югуриб келаётган йигитни кўрганимда ҳақиқий шокни ҳис этдим. У мендан бироз кутиб туришни сўради ва ўша болакай эканини билдим», — деди футболчи.

«Ҳозир у катта бўлиб қолган, аммо аввалгидек далда берган эди: ‘Сени ва жамоани қўллаб-қувватлаймиз, хайрли тун, Давид’. Футболчи бўлиб, шундай инсонларни учратганимдан хурсандман. ‘Лестер’ билан ўйиндан сўнг унга футболка бериб мен саҳоватли иш қилмадим, аксинча, у бизни қўллаб-қувватлагани бўлди. Ҳақиқий мухлис! Раҳмат сенга!», – деб ёзди Луис.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:04, 22.09.2016.
Ўқилди: 3770 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.