«Лас-Пальмас» яримҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг ёшлигида жуда қизиққон бўлгани ҳақида гапирди.
«Пул ва шуҳрат одамни назоратдан чиқараркан. 20 ёшимдаёқ ҳар иккаласига эга бўлганман. Лондонга келиб, ишлаб топган пулларимни машиналар, кийим-кечак ва тунги клубларга сарфлаб юборганман. Ҳатто футбол ўйнашниям ташлаб қўйганман. Бир йилдан сўнг ўзимга келиб, ҳаммасини бошдан бошладим. Профессионал футболчи қандай бўлиши лозимлигини тушуниб етдим» - деди Боатенг A Bola хабарида.