Британиянинг The Telegraph газетаси журналистлари Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайсни порахўрлик билан жиноятга алоқадорлигини аниқлашди.
Журналистлар АПЛ трансфер бозорида фойда олишни мақсад қилган ҳолда бизнесмен қиёфасида Эллардайс билан иккита учрашув ўтказишди. Учрашув давомида 61 ёшли мутахассис ўзининг нуфузидан фойдаланиб, умумий қиймати 400 минг фунт бўлган трансферни амалга оширишга ёрдам беришга рози бўлди. Шунингдек, мутахассис ўйинчиларнинг трансфери борасида Англия футбол ассоциацияси қоидаларини қандай қилиб четлаб ўтиш мумкинлиги ҳақида сўзлаган.
Эллардайс журналистлар билан суҳбат давомида Англия терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Рой Хожсонни танқил қилган ҳамда Англия футбол ассоциациясининг «Уэмбли» стадионини бузиш ҳақидаги қарорини "аҳмоқона" деб атаган.