Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

УЕФА: Европанинг 46 та юқори футбол лигалари зарар кўрмаслик мезонига жавоб бера олади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Европанинг 46 та юқори футбол лигалари зарар кўрмаслик мезонига жавоб бера олади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

УЕФАнинг Мальтада бўлиб ўтган клубларни лицензиялаш ва молиявий fair-play семинарида 700 клубни қамраб олган тадқиқот хулосалари тақдим этилди. Унга кўра, клубларнинг жами зарари кетма-кет тўртинчи йил камаймоқда.

«Клубларнинг қарзлари 2011 йилдаги 57 миллиондан 2016 йилнинг 30 июнига қадар 5 миллионгача (қарийб 92 фоизга) камайди. 2015 йилда клублари қарздорликдан чиққан футбол уюшмалари сони 2014 йилгига нисбатан 15 тадан 25 тага ошди. Айни дамда Европанинг 46 та юқори футбол дивизионлари зарар кўрмаслик мезонига жавоб бера олади», – дейилади УЕФА матбуот хизматининг хабарида.

Молиявий фэйр-плей 2011 йилдан буён амал қилиб келмоқда. Шундан бери УЕФА байроғи остидаги турнирларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоалар бошқа клублар, ўз футболчилари ҳамда ижтимоий/солиқ хизматлари олдида молиявий мажбурияти йўқлигини исботлаши керак.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:19, 29.09.2016.
Ўқилди: 3701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.