Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Рўзиқул Бердиев: Рақибни ўз ўйинини намойиш этишга имкон бермадик

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Металлург" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманини навбатдаги қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало эртанги байрам билан барча устоз ва мураббийларни чин дилдан табриклайман! Улар орасида ҳам кўп мухлисларимиз бор, ўйлайманки, улар учун ҳам бугунги ғалабамиз байрам совғаси бўлди.

Бугунги ўйинга режамиз рақибга юқори босим ўтказиш ва  кўпроқ тўпга эгалик қилиш эди. Устига устак тезкор голлар уриб, вазифамизни анча енгиллаштириб олдик.  Иккинчи бўлимдаям бу ўйинимизни давом эттирдик. Рақибга 90 дақиқа босим ўтказишга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик.  “Металлург” биз учун жиддий ва ноқулай рақиб эди. Рақибни ўз ўйинини қилишга имкон бермаслигимиз керак эди. Буни уддасидан чиқдик.

Биз кейинги турда энг принципиал рақиб билан куч синашамиз. Шу сабаб Тошкентда ҳам фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Олдинда ФИФА кунлари туфайли юзага келадиган танаффусдан унумли фойдаланимиз. Футболчиларимиз тўрт кун давомида ҳордиқ чиқаришади. Шундан сўнг ўз қароргоҳимизда йиғиламиз ва “Бунёдкор”га қарши учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Навбатдаги учрашув жамоамиз учун қанчалик муҳимлигини ҳамма футболчиларимиз ҳис қилиб туришибди.

Шомуродов? Бу футболчи ҳақида алоҳида ҳурматимни айтиб ўтаман. Шомуродов жамоамиз ютуқларига жуда катта ҳисса қўшган футболчи ҳисобланади. Афсуски унинг даволаниши чўзилиб кетди. У ҳалиям даволаниш билан банд. Аммо биз уни ёлғизлатиб қўйганимиз йўқ. Аҳволидан доимо хабардор бўлиб турибмиз. Шу ерда аниқлик киритиб кетмоқчиман, Илҳом Шомуродов билан клубимиз ўртасида амалдаги шартнома мавжуд. У ҳали ҳам жамоамизнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Раҳматуллаев? Дилшод Раҳматуллаев ҳам жароҳатидан фориғ бўлган, у энди жисмоний ҳолатини тиклаш билан машғул бўлади. У ҳозир қароргоҳимизда биз билан бирга. Албатта формани тиклаш осон бўлмайди. Умид қиламизки, Раҳматуллаев тез орада сафга қайтади ва жамоамизга ёрдами тегади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 23:40, 30.09.2016.
Ўқилди: 4998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.