Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Винисиусга йилига 22 миллион евро ҳам камлик қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорга шартномани узайтириш бўйича янги таклиф билан чиқди. ESPN хабарига кўра, Жаҳон чемпионати якунлангач, клуб деярли бир йилдан бери тўхтаб қолган музокараларни қайта тиклаган.

Манбанинг хабарига кўра, Испания клуби молиявий шартларни яхшилаган. Эндиликда Винисиусга йилига 22 миллион евро миқдорида маош таклиф қилинмоқда, ваҳоланки илгари бундан камроқ сумма ҳақида гап борган эди.

Бироқ бу таклиф ҳам футболчини қониқтирмаяпти. Хабар қилинишича, 26 ёшли бразилиялик футболчи бир мавсум учун 30 миллион евро атрофида маош олишни мўлжалламоқда. Ҳозирда унинг йиллик маоши тахминан 17,5 миллион еврони ташкил этади.

Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган. Агар келишув узайтирилмаса, футболчи аллақачон январдан бошлаб бошқа клублар билан музокаралар олиб бориши ва дастлабки шартномани имзолаши мумкин бўлади.

ESPN маълумотларига кўра, футболчининг ўзи ва унинг вакиллари бўлажак келишувни унинг фаолиятидаги энг асосий шартнома деб ҳисоблашмоқда. Шу сабабли улар «Реал» нафақат футболчининг ёшини, балки унинг 2018 йилда клубга ўтганидан бери жамоа муваффақиятларига қўшган ҳиссасини ҳам инобатга олишини кутишмоқда.

Киритилди: 06:41, 04.08.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик