«Ливерпул» футболчиси Адам Лаллана Англия термасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичи ўйинларини ўтказиб юборади.
Футболчи бугун «Суонси» (2:1)га қарши ўйинда жароҳаат олди.
Клуб мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи 15-16 кун майдонга туша олмайди.
Англия термаси мундиал саралашида Мальта ва Словакия термаларига қарши баҳс олиб боради.