"Барселона" ўтган мавсумда Вигода "Сельта"дан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Луис Энрике шогирдлари бу сафар ҳам рақибдан 4та гол ўтказиб юборди. Ўзлари эса 3та гол уришга муваффақ бўлишди.
Каталонияликлар устози бу ўйинда асосий таркибда бир неча нафар футболчиларига дам бергани ҳам асосий хатолардан бири бўлди. Асосий таркибда ўйнашга даъвогарлик қилган Марк-Андре тер Штеген ўйинда иккита қўпол хатога йўл қўйди. У икки марта тўпни тепиб юбориш чоғида рақибларга бериб қўйиб, дарвозасига иккита гол киритилишига сабабчи бўлди. Яна бир гол эса Жереми Матьё ҳисобига автогол сифатида ёзилди.
Иккинчи бўлимда "кўк-анорранглилар" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Пикенинг дубли ва Неймарнинг пенальтидан урган голлари эвазига ҳисоб минималга қисқарди. Аммо, юқоридан айтганимиздек, тер Штегеннинг қўпол хатоси "Барселона"га ҳеч бўлмаса бир очкони қўлга киритиш имконини бермади.
Ушбу мағлубиятдан кейин Энрике жамоаси 13 очко билан 4-ўринда қолди.
Испания Ла лигаси, 7-тур
Сельта – Барселона 4:3 (3:0, 1:3)
Голлар: 1:0 – 22 Систо, 2:0 – 31 Аспас, 3:0 – 33, автогол Матье, 3:1 – 58 Пике, 3:2 – 64, пенальти Неймар, 4:2 – 77 Эрнандес, 4:3 – 87 Пике.
Сельта – Альварес, Кабраль, Мальо, Ронкалья, Гомес, Радоя, Васс (Кастро, 83), Эрнандес, Систо, Бонгонда (Диас, 63), Аспас (Гвидетти, 88).
Барселона – тер Штеген, Матье, Пике, Альба (Пако Алькасер, 81), Андре Гомеш, Сержи Роберто, Туран, Бускетс (Суарес, 76), Рафинья (Иньеста, 46), Неймар, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (45), Мальо (63), Пике (74), Суарес (88).