Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Оддийгина Овермас

Баҳо:
+ | -

Голланд футболчиларига бошқача кўз билан қарайман. Балки уларнинг футбол мактаблари дунёдаги энг зўрлари бўлгани учундир. Балки, ўша терманинг ўйинларига иштиёқим кучлилигидандир. Балки, тотал футболнинг асосчилар бўлганликларидандир. Билмадим. Лекин, бугун яна бир таниқли голланд футболчиси ҳақида сўз юритмоқчиман. Унинг исми - Марк Овермарс.

Россиядаги “Первый канал”нинг футбол шарҳловчиси Виктор Гусевнинг “Внимание Овермарс атакует” деган ибораси ҳали ҳамон қулоғим остида жаранглаб туради. Патрик Клюйверт, Деннис Бергкамп ва Марк Овермас триоси ҳар қандай рақибни шошириб қўярди, ўш пайтда.

Марк Овермас 1973 йилнинг 29 мартида Голландиянинг Эмст шаҳарчасида дунёга келади. Ёшлигиданоқ Йохан Кройфф ўйинларига ошиқ бўлиб қолади. Шундан бери фақат "лолалар" термаси ҳақида ўйлай бошлайди. Лекин, терма жамоа либосини кийиш осонликча қўлга киртилмайди. Чунки, Марк "Аякс"нинг футбол мактабида ўқимаган. Голландияда “Аякс” мактабидан чиқмасангиз биров қайрилиб ҳам қармаслиги у яхши биларди. Барини ўзи қилишга тўғри келган. Марк Эмст шаҳрида футбол ўйнашни бошлайди ва ўша шаҳарда иҳтисослашган футбол мактабини тамом қилади. 24-ёшида "Гоу Эхэд Иглз" клубини жиддий жароҳати туфайли тарк этган акаси Эдвиннинг ортида ҳужумчиларга ёрдам берувчи ярим ҳимоячи амплуасида тўп суради. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай йигитчани бошқа клублар ўз сафларида кўришни истаб қолишади.

19-ёшга тўлган Маркни Италиянинг "Женао" ва Амстердамнинг "Аякс" клублари ўз таркибида кўриш ниятида футболчига таклиф билан чиқади. Овермас иккиланмай "Аякс"ни танлайди. Чунки, унинг севимли футболчиси Йохан Кройфф ушбу клубда ажойиб онларни ўтказган эди. "Аякс"да эса, Овермас бутун дунёга танила бошлайди. У ерда Марк ўзининг бор салоҳиятини оммага кўрсата олди. Ҳатто "Виллем" клубининг бош мураббийи Маркнинг бурчак тўплари ва жарима зарбаларини ҳам ўнг ҳам чап оёқларда бир хилда ижро этишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Овермасрс учун оёқ танлаб ўтирилмасди. У тўп устида гўёки учиб юрарди. Ўзининг "Спиди Гонзалез" лақабини тўп билан ва тўпсиз жуда тез югура олиши эвазига ортиради.

1992/1993 йиллардаги мавсумда Марк "Аякс" таркибида 34 ўйинда майдонга тушиб, учта гол киритишга муваффақ бўлди. Албатта, учта гол ярим ҳимоячи учун камлик қиларди, лекин у пайтда Овермарс "Аякс"да диспетчер вазифасини бажариб келган. 1993 йили 23 февралда биринчи марта Голландия таркибида Туркия термасига қарши майдонга тушади. Дебют жуда омадли чиқади, ўйиннинг бешинчи дақиқасидаёқ Марк гол киритади, сал ўтиб эса, Деннис Бергкампнинг голига ассистентлик қилади. Терма жамоа таркибида "14" рақам остида ўйнайди. Сабаби унинг севимли футболчиси Йохан Кройфф айнан шу рақам остида тўп сурарди.

"Аякс" таркибидаги биринчи мавсумда Овермарс чемпионатда ғолиб бўлмайди. Ўша йили "Фейенорд" ва ПСВ жуда ҳам кучли таркибга эга эдилар. Лекин, "Аякс" мамлакат кубогини қўлга киритади. Финалда "Хеэренвеэн" жамосини 6:2 ҳисобида доғда қолдиради, Марк бўлса учрашувда дубль муаллифи бўлади. Ўша 1993 йилнинг ўзидаёқ Овермарс билан Англиянинг клублари жиддий қизиқа бошлашади. Бу ҳам етмагандек, Лондондаги "Уэмбли" стадионида Англия термасининг дарвозасига ўзи ишлаган пенальтини киритиб, Голландия термасининг 1994 йилги Жаҳон Чемпионатига олиб чиқади. 1994 йилги мундиалда голландлар бешта учрашув ўтказишади. Чорак финалда бўлажак чемпионлар, Бразилияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, ортларига қайтишади. Бўлиб ўтган бешта ўйинда ҳам Марк майдонга тушади.

Шундан кейин уч йил мобайнида "Аякс" дунёнинг энг кучли клубларидан бирига айланади. Амстердамликлар таркибида Марк кетма-кет уч йил мамлакат чемпиони бўлади. 1995 йилда эса, кимсан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади. Ўша йили қитъалараро кубокни ҳам қўлга киритади. Европа суперкубоги ҳам уларга тегади. Ўша пайтдаги “Аякс”ни ҳеч ким тўхтатиб қола олмасди.

1995/1996 йилардаги мавсумда "Де Граафсхап" клуби билан бўлаётган учрашувда тиззасидан жиддий жароҳат олиб, олти ой давомида футболдан йироқлашиб кетади. Ушбу жароҳати туфайли Евро-96 га ҳам бора олмайди. "Аякс" таркибида 143 ўйинда иштирок этиб 46та гол киритади. Бу яхшигина кўрсаткич ҳисобланарди.

Овермарсга ўхшайдиган футболчилар мураббийлар учун ҳақиқий топилмадир. 4-4-2 тактикасидан 4-3-3, ёки 3-5-2 дан 3-4-3 тактикасига осон ўта оладиган футболчилар сарасига киради. Марк голни ҳис қилиш қобилиятига ҳам эгади. "Аякс"даги юлдузли таркиб - ван дер Сар, Богард, Райцигер, Блинд, Зеедорф, Давидс, Литманен, Клюйверт, Франк де Бур, Рональд де Бур ва Райкардлар ичида ўзини йўқотиб қўмаган Овермарс керак бўлса улардан ҳам кўпроқ порлайди.

1995 йилги Чемпионлар Лигасида "Милан" устидан, Суперкубокда "Сарагоса" устидан қозонилган ғалабалардан кейин Марк Овермарсга Европанинг бой клубларидан "совчи"лар кела бошлайди. 1997 йилда "Барселона"дан келган жиддий таклифни рад этиб, етти миллион фунт стерлинг эвазига "Арсенал" жамоасига бориб қўшилади. Айтиш керакки, Овермарс ҳақиқий клубини топади.

"Арсенал" таркибида биринчи мавсумни ажойиб суратда ўтказади. Ўзининг биринчи голини "Саутгэмптон"га қарши сафар учрашувида киритади. Ҳатто "Олд Траффорд"да “МЮ”га ягона бўлган голни ҳам уради. Англия кубоги финалида "Ньюкасл" дарвозасига ҳам ғалаба тўпини киритади. Биринчи мавсумдаёқ, "Арсенал" таркибида чемпион бўлади. Эслатиб ўтамиз, ўша йили Марк биронта ҳам огоҳлантириш олмаган.

Айниқаса, Деннис Бергкамп билан "Арсенал"даги тандеми ҳар қандай жамоаларга бош оғриғи бўларди. Овермарс бўлса, Бергкамп сиймосида нафақат буюк устани, балки яхши ўқитувчи ва ажойиб дўстни ҳам топади. Бунинг оқибатида, яъни ортирган обрўси туфайли Лондон кўчаларидаги реклама шитларида Маркнинг юзи туширилган фотусуратлар тўлиб кетади.

1998 йилда Овермарс Голландия таркибида Францияга, Жаҳон чемпионатига боради. Олтита ўйинда майдонга тушиб битта гол ҳам киритади. 16 маротаба дарвоза томон зарба йўллайди. Натижада эса, Голландия учинчи ўрин учун кечган баҳсда хорватларга имкониятни бой бериб, тўртинчи ўрин билан кифояланишади. Кейинги мавсумдан бошлаб Овермарснинг гол уриши камийиб боради (37 ўйинда 6та гол). "МЮ" бўлса бир очко ортиқлиги туфайли "канонир"ларни ортда қолдиради.

2000 йилда Марк биринчи марта Европа чемпионатига боради. У ерда тоза чап қанот ҳужумчиси вазифасида ўйнайди. Шунчалик кучли ҳужум чизиғига эга бўлган голландлар ярим финалда Франческо Тольдонинг пенальтилар қайтариш бобидаги маҳорати туфайли яна финалдан мосуво қолишади. Ўша мавсумда футболчи "Арсенал" таркибида барқарор ўйин намойиш этиб келади (31та ўйин, 7та гол). Евро-2000 тугаши билан кутилмаганда "Барселона" клубига ўтиш ҳақида хоҳиш билдиради.

Ҳозирги кунга келиб ҳам, Маркнинг Испаниядаги фаолиятини омадсиз дея баҳолаш мумкин. 2000/01 мавсумда 31 ўйинда 8та гол киритади. Бора бора асосий таркибда Овермарсга жой қолмайди. 2002 йилга келиб эса "Барса"га Луи ван Гаал келгач Марк яна асосий таркибга қайтади. Бу орада эса, голландлар 2002 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмай қолишди. Энди кучга тўлб турган бир нечта футболчилар ўзларини кўрсатишлари учун имкон қолмайди.

ОВЕРМАРС ҲАҚИДА ДЎСТЛАРИ ЭСЛАШАДИ.

Патрик Клюйверт: Марк тўпни оёғини учида ушлаб юради. У мисоли тўпни устда учади. Нозик ҳатти-ҳаракатлар эвазига тўпни гол урадиган ҳужумчига “чайнаб” беради. Чап қанотда шамолек елади. Агар алдашга киришиб кетса, бир четда томоша қилиб турган мақул. Унда тўпни олиб бўлмайди.

Деннис Бергкамп: Овермас ажойиб йигит. Инсон сифатида ҳам. Биз у билан бир қарашда бир-биримизни тушинардик. Аниқ тўп узатишларини кўриб лол қолардик. Майдонд совуққон эди. Ярим ҳимоядан ҳужумни ташкиллаштиришда Марк беназир футболчидир. Майдон у бўлса, беҳавотир ўйнардик.

Франк де Бур: Мен тўпни узоқроққа оширмоқчи бўлсам, Маркни излардим. Тепган тўпимга албатта етиб келади. У ҳимоя билан ҳужумни боғловчи “занжир” ҳисобланди. Ҳаётда ҳам хушчақчақ инсон. У билан зерикмайсиз.

МАЪЛУМОТНОМА:

1990—1991 “Гоу Эхед Иглс” клубида - 11та учрашув 1та гол
1991—1992 “Виллем II” клубида -31та учрашув 1та гол
1992—1997 “Аякс” клубида – 135та учрашув 36та гол
1997—2000 “Арсенал” 99та учрашув 25та гол
2000—2004 “Барселона” клубида 97та учрашув 15та гол
2008—2009 “Гоу Эхед Иглс” клубида 23та учрашув 3та гол
1993—2004 Голландия термаси таркида 8та учрашув 17та гол

Манба: difnews.uz
Киритилди: 15:54, 05.10.2016.
Ўқилди: 5837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.