«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис «Челси» клуби ҳимоячи Калиду Кулибали билан қизиққани ҳақида хабар берди.
«Улар Кулибали учун 30, 35, 40, 45, 50 миллион фунт таклиф қилишди. Трансфер ойнаси ёпилишига 2 кун қолганда нарх 58 миллион фунтга кўтарилди. Бироқ уни ўзимизда олиб қолдик» - деди Де Лаурентис.
Эслатиб ўтамиз, Кулибали яқинда «Наполи» билан тузган шартномасини 2021 йилгача узайтирди.













