Ўрта вазнда WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони Жесси Варгас филиппинлик Мэнни Пакьяо билан бўладиган бўлажак жанг олдидан ўз фикрларини билдирар экан, айни дамда ажойиб спорт формасида эканлигини маълум қилди.
Бундан ташқари у мазкур жангда рақибини нокаутга учратишга ишонмоқда.
– Фаолиятимдаги энг муҳим жангга бир ой қолган бўлсада, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бу жангда нима қилишни биламан. Рақибнинг сўнгги жангларини кўриб чиқдим ва нима учун шу вақтга қадар Пакьяонинг яхши формада эканлигини билиб олдим. Уни яхши формада бўлган вақтида мағлуб этишни истайман. Мен кучлиман ва уни нокаутга учратаман. Агар шундай бўлса, ҳайрон бўлмайсиз, – дейди Варгас.
Эслатиб ўтамиз, Варгас ва Пакьяо қарама-қаршилиши 5 ноябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.