Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бубнов: «Ўзбекистонни ФИФА рейтингида Россиядан ўзиб кетгани тасодиф эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Александр Бубнов ФИФА рейтингида Россия терма жамоасини пастга қулаши ҳақида ўз фикрини маълум қилди.

«Россия термаси ФИФА рейтингида яна бир неча поғона йўқотиб, ҳатто Ўзбекистон терма жамоасини олдинга ўтказиб юборди. Бу бежизга эмас, ахир ўзбек футболининг ривожланаётгани яққол кўриниб турибди. Исландия ва Озарбайжон каби мамлакатларнинг кўрсатаётган натижаси футбол даражаси кучайиб бораётганидан далолат ва исталган рақиб билан ўйинда очко йўқотиш мумкин.

Рақибга ҳеч қачон паст баҳо бериш керак эмас. Россия термаси ҳам буни ёдда сақлаши керак. Сўнгги ўйинлар ҳар қандай терма жамоа йирик мусобақанинг финал босқичига чиқа олишини намойиш қилмоқда. Бу ишни Уэльс ва Исландия уддалаши мумкин, аммо Россия учун бу ҳамон қийин вазифа», – деди Бубнов.

Аввалроқ Россия терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба 52-поғонага тушиб кетиши, Ўзбекистон терма жамоаси эса ФИФА рейтинги тарихида биринчи марта Россиядан ўзиб кетиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:21, 13.10.2016.
Ўқилди: 13369 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.