Кириш Регистрация
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона 0-1 Фиорентина
04/04 21:30 Бетис 0-0 Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Ла Лига 8-тур. «Реал» «Бетис»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган ўйинда «Реал» сафарда «Бетис» клубини тор-мор этди.

4-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Кроос чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилардан баланд сакраган Варан боши билан уни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади.
31-дақиқада Кроос тўпни Бензамага етказди, у эса чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.
Орадан 8 дақиқа ўтгач, Бензема узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегди ва жарима майдонида эътиборсиз қолдирилган Марселога келиб тушди. У эса яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.
Бўлим якунида, қарши ҳужумда Роналду тўпни жарима майдонига оширди. Ўнг қанотдан кириб келган Бэйл тўпни марказга, Искога етказди. У эса яқин масофдан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. Жуда чиройли комбинация!
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Сехудо дарвозабон билан юзма-юз чиқди ва осонлик билан гол урди — 1:4.
62-дақиқада Роналду тўпни жарима майдони ичига Бенземага оширганида, у тўпга улгурмади. Бироқ чап қанотдан жарима майдонига кириб келган Иско уни эгаллаб олди ва дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади. Жуда чиройли гол!
78-дақиқада эса Мората ажойиб тўп ошириш орқали Роналдуни дарвозабон билан юзма-юз чиқарди. Бундай қулай вазиятни ҳужумчи қўлдан бой бермади — 1:6.


Испания чемпионати, 8-тур

Бетис – Реал Мадрид 1:6 (0:4)
Голлар: 0:1 – 4 Варан, 0:2 – 31 Бензема, 0:3 – 39 Марсело, 0:4 – 45 Иско, 1:4 – 55 Сехудо, 1:5 – 62 Иско, 1:6 – 78 Роналду.
Бетис – Адан, Манди, Дурмиси, Пиччини, Пеццелья, Брашанац (Зозуля, 46), Петрос, Мартен (Себальос, 67), Санчес, Рубен Кастро, Алегрия (Сехудо, 46).
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Варан, Ковачич (Васкес, 65), Кроос, Иско, Бэйл (Асенсио, 79), Роналду, Бензема (Мората, 75).
Огоҳлантиришлар: Иско (43), Пеццелья (49), Зозуля (77), Петрос (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:38, 16.10.2016.
Ўқилди: 14684 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик