Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Жаҳон шахмат юлдузлари Тошкент ва Самарқандда маҳорат дарслари ва ўйин сеанслари ўтказилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

16 октябрь куни Амир Темурнинг 680 йиллигига бағишланган биринчи жаҳон юлдузлари халқаро шахмат турнири бошланади. Бу ҳақда, Ўзбекистон шахмат федерациясига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Турнир 16–22 октябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади. 50 минг доллар мукофот жамғармасига эга мусобақада дунёга машҳур шахмат юлдузлари иштирок этади. 2013 йилги тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Шаҳриёр Мамедёров (Озарбайжон, 2791), 2009 йилги Жаҳон кубоги ғолиби Борис Гельфанд (Исроил, 2753), 2002–2003 йилги ФИДЕ жаҳон чемпиони Руслан Пономарёв (Украина, 2712) ва шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2673) шулар жумласидандир.

Мусобақа доирасида маҳорат дарслари ва бир пайтда ўтказиладиган ўйин сеанслари ташкил этилади. 15 октябрь куни Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўзбекистонлик ёш иқтидор соҳиблари учун маҳорат мактаблари ва шахмат сеанслари ўтказилади. Сеанс иштирокчилари — Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги саралаш турниларида ғолиб бўлган тўрт нафардан ёш шахматчи, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг олти ўқувчиси.

17 октябрь куни жаҳон юлдузлари ва делегация раҳбари Баҳодир Умрзоқов Самарқандга йўл олиб, Олимпия захиралари тайёргарлик марказида Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қорақалпоғистон вакиллари бўлмиш ёш шахматчилар учун маҳорат дарслари ва шахмат ўйинлари сеансини ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 01:55, 16.10.2016.
Ўқилди: 9377 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.