Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Қандай қилиб Андрес Иньестанинг учта сўзи Хосеп Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятини қутқариб қолгани ҳақида

Баҳо:
+ | -

2007/08 мавсумнинг дастлабки ўйинларида «Барселона» катта муаммоларга дуч келган. «Нумансия» клубидан мағлубият ва «Алавес» билан дуранг натижасида янги бош мураббий Гвардиолага нисбатан ишончсизлик пайдо бўлади.

Пеп кабинетига қамалиб олиб, нима қилишни билмай ўтирганида, эшик тақиллаб қолади. Кутилмаганда камгап ва камтар футболчи ҳисобланмиш Адрес Иньеста бошини суқиб, Гвардиолага ўгит беради.

«Хавотирланманг жаноб мураббий. Ҳали уларни ҳаммасини мағлуб этамиз. Биз тўғри йўлдамиз. Шундай руҳда ишлашни давом эттираверинг, хўпми? Сизни машғулотларингиздан мамнунмиз. Илтимос, ҳеч нарсани ўзгартириш шартмас» - дейди Иньеста ва эшикни ёпаётганида овозини баланд қилиб: «¡Vamos de puta madre!» (Олға онангни ***) деб қичқиради.

Кейинчалик, бу воқеани ўз автобиографиясида эсга олган Гвардиола Иньестанинг гапларидан ҳайратда қолганини ва уни ҳар доим майдонга туширишга қарор қилганини ёзган.

Бу воқеадан икки ҳафта ўтгач, «Барса» «Спортинг» дарвозасига 6та гол урган. Гвардиола эса кейинчалик клуб билан энг кўп соврин ютиб олган мураббийга айланган.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:40, 19.10.2016.
Ўқилди: 8373 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.