Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Ҳаммаси яхшиликка

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатига чиқмаслик биз учун янгилик эмас. Аммо бу ишни ҳам ҳар хил кўринишда амалга ошириш мумкин экан. Мисол учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси (катталари) деярли бир хил қолиб кетишади. Йўлланмани қўлга киритмаслик одатий ҳолга айланиб қолган бўлса-да, баъзан жуда аламли хотималар гувоҳи бўлганмиз.

Жорий мавсум 3 та терма жамоамиз катта турнир остонасида тўхташди. Дастлаб олимпиячиларимиз Риога йўлланма берадиган Осиё чемпионатида гуруҳдаёқ тўхтаб қўя қолишди. Кейин ўсмирларимиз. Ҳалолликка таяниб ЖЧдан қолиб кетишнинг намунаси ўлароқ баҳоланган ўйинда терма жамоамиз сал кейинроқ Осиё чемпиони бўладиган рақибни қўрқмасдан танлай олишди. Шимолий Корея шармандаларча енгилиб берди бизга, Ироққа тушиб қолмаслик учун. Оқибатда, содда ўзбеклар ЖЧдан ташқарида, айёр шимолликлар мундиалда!

Буниси-ку, тушунарли. Ўсмирларимиз минг яхши жамоа бўлишмасин, охирги ўйинларида рақибдан кучсиз эдилар. Ироқ биздан икки баробар устун эди. Шу боис бўлса керак, биз ЖЧ йўлланмасини ололмаганимиздан у қадар айюҳаннос солмадик. ЖЧга арзирдик, биз кучли эдик, деган фикр ичимиздан ўтмади. Бироқ бугун...

Бугун ўша кундан оғирроқ кечди. Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз рақибдан очиқча устунлик қилиб, бутун ўйин ҳужумда ўйнаб, иккитагина имкониятдан фойдаланган эронлик тенгқурларига ютқазиб қўйишди. Бу баҳснинг айнан чорак финалда ўтгани юракларни юзиб юборди, тўғрими? Биз терма жамоамизнинг мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан кўра, ўзидан кучсизроқ рақибга имкониятни бой берганидан афсусландик кўпроқ. Шуниси алам қилди-я? Йўқ, мен негадир, Жасур Абдураимов шогирдларининг ўйинидан хурсанд бўлган ҳолда, шу иш ҳозир содир бўлганидан розиман. Негалигини айтаман.

Аввал ёшлар ўртасидаги ЖЧ мусобақалари биз учун қай даражада аҳамиятлилигини таҳлил қилиб олайлик. Асло ва асло бу гапим билан мен, бизга жаҳон чемпионатлари керак эмас, деган фикрни илгари сурмоқчи эмасман. Футболимиз келажагининг пойдевори бўлиш учун бу турнирнинг мавқеи қанчалик салмоқли, деган саволга жавоб изламоқчиман, холос.

Ёшлар ўртасидаги мундиалларда терма жамоамизнинг “олтин авлоди” кучли саккизталикка кириб, дунёни ҳайратлантирган эди. Бироқ, бу авлод йўқ бўлиб кетишда ҳам илғор бўлди. Бизга қарши ўйнаган Погбалар ким бўлиб етишдию, ўзимизнинг фалончилар қай мақомда тўхташди? Қайтанга, ўзи талантли йигитлардан ташкил топган ва жудаям кучли термаларга қарши ўйнаб, 3 бора енгилган Гейнрихлар авлоди мустаҳкамроқ чиқди. Ўзбек футболига кейинчалик уларнинг нафи кўпроқ тегди. Олий лига баҳсларида йўқолиб кетишмади. Кўпи, албатта.

Энди, қаранг. Ўсмирларимиз рақибнинг хийласини очиқчасига билган ҳолда ҳам “ҳалол футбол”ни танлашяпти, ёшларимиз 4та ўйинда ҳам юксак футбол намойиш этишмоқда. Австралия ўлкасини ер билан битта қилиб ташлашяпти. Эрон енгган бўлса ҳам, тасодифан ютмоқда. Бу юрт мураббийи инсофи бўлса, 2011 йили “Пахтакор” стадионида ҳимояда ётволиб енгган ўйинидан сўнг Карлос Кейруш қўллаган ўша машҳур иборани айтиши керак: “Биз буюк жамоани енгдик!”

Ҳа, бугунги ёшларимиз эронлик тенгқурларини ўйин сифати бўйича енгишди. Ғалаба қозонгандан кейин “мураббий тактикаси” деган гап-сўзлар албатта, урчийди. Аммо бу кеча терма жамоамиз вакиллари кучли ўйнаб ҳам енгилиш мумкинлигини кўрсатишди. Жаҳон футболида кўп бора гувоҳи бўлганмиз бунақа ўйинларнинг.

Хўп, бу ёшларимиз жаҳон чемпионатига ҳам борди, дейлик. Нима ўзгаради? Зўр учрашувлар гувоҳи бўлишимиз мумкинми? Ҳа, лекин шундай авлод кейинчалик олий лига аталмиш кемага чиқиб, унинг оғирлигига чидаёлмай йўқ бўлиб кетганидан кўра, бугун шу шарафли натижани қайд эта олмай, лекин кейинчалик алам аралаш битта-битта порлаб, акаларининг терма жамоасига кириб боришгани маъқул эмасми? “Бир нарсани қотириб қўйгач, чойхоналарга сингиб кетадиган авлод” етишиб чиққанидан кўра, ҳеч нарсани амалга ошира олмаган ва аслида амалга ошириши мумкинлигини идрок қилган ҳолда ўша даражасини исботлаш учун тиришиб ўйнайдиган авлод етишиб чиқиши мумкин-ку, тўғрими?

Ўзимни овутмоқчи эмасман. Сира. Лекин бошқа йўл кўрмаётганимдан, олий лиганинг бу кўриниши ёшларни ютиб юбораётган наҳангни эслатаётгани учун ҳам шунақароқ йўллардан нажот қидиряпман. Майли, шу йигитларнинг ўйинини ЖЧда кўрмайлик, аммо Яхшибоев аслида ҳақиқатан ҳам жаҳон миқёсидаги ўйинчи эканлигини исботлашда давом этсин. Бизнинг миллат болаларига ёшлигидан ғалабалар керакмас, деб ўйлайман. Негадир. Роса мухлислик қилган бўлсам-да, бугунги ўйиндан мазза қилганим учун бу йигитларнинг келажагига ишонгим келяпти. Рост.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: maydon.uz
Киритилди: 00:03, 25.10.2016.
Ўқилди: 34763 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.