Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"Five Star" футзал клуби барчани диққатини ўзига қаратмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун футзал бўйича Ассоциация кубоги-2016нинг финали ўтказилади. Финалга Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" ҳамда Супер лига аъзоси ҳисобланган "Five Star" жамоалари етиб келишди. Қуйида кўпчилик учун нотаниш бўлган "Five Star" жамоаси ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси томонидан ҳаваскор жамоалар ўртасидаги турнир 2011 йилдан Супер лига номи остида ўтказилиб келинмоқда. Унда ярим профессионал ва ҳаваскор жамоалар иштирок этишади. Шунингдек, ўтган мавсумдан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам ана шу лигада қатнашмоқда. Жорий йилга қадар Супер лигада "Трактор" клуби муваффақиятли иштирок этиб келди. Бу мавсум олдидан эса жамоа ўз номини "Five Star" дея ўзгартирди. Таркибга бин қанча янги ўйинчилар, шу жумладан пайтида Олий лигада тўп тепган Фурқат Азизов, Хуршид Умаралиев, Саит Саидаҳматов каби футзалчиларни қўшиб олди.

"Five Star" Ассоциация кубоги-2016нинг "B" гуруҳида "Бунёдкор", "Максам-Чирчиқ" каби Олий лига клубларини ортда қолдирган ҳолда биринчи бўлди. Чорак финалда эса ўзи сингари ҳаваскорлар лигасида ҳаракат қиладиган "ЎзДТВ"ни таслим этган жамоа ярим финалда яна бир профессионал клуб бўлган "Дўстлик-AIN"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.

"Five Star" бугун мамлакатнинг амалдаги чемпионига қарши баҳс олиб боради, бу учрашувда шубҳасиз "Олмалиқ" яққол фаворит. Аммо, бугунгача Олий лига жамоаларини енгиб келаётган "Five Star" финалда ҳам муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилиши аниқ.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:09, 31.10.2016.
Ўқилди: 7165 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.