«Шанхай Тэллэйс» клубининг бош мураббийи Свен-Ёран Эрикссон «МЮ» ҳужумчиси Уэйн Руни билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Рунини жуда ҳурмат қиламан. У мен билан ишлаган футболчилар орасида энг яхшилардан бири. Аммо айни пайтда уни жамоамга ўтиш имкониятлари жуда паст. Нолга тенг.
У ҳалиям юқори савиядаги ажойиб футболчи. Қачонлардир у Хитойга келади, аммо ҳозир эмас. Бундай футболчининг келишидан Суперлига фақат ютади» - деди Эрикссон Goal хабарида.