«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Атлетико»нинг марказий ҳимоячиси Хосе Хименес билан ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Daily Mirror хабарига кўра, 21 ёшли уругвайлик футболчи манкунианларнинг асосий трансфер мақсадига айланган. Унинг товон пули 56 миллион фунтни ташкил қилади.
Бироқ Моуриньо футболчини қишда қўлга кирита олмайди ва ёзда унинг трансферига 50 млн фунт сарфлашни режалаштирмоқда.