Воажаб, деб гап бошлаб кўп йиллардан бери бир хил ҳолатга кўзингиз тушаверса, миридан сиригача ёд бўлиб кетаркан. Бизнинг жамоалар, айниқса, миллий терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларда буни кўп кузатганман.
Бу биз анчадан бери рақиблар билан ўйинларда қўллаб келаётган, ҳеч қандай самараси бўлмаса-да воз кечолмаётган "қадрдон услубимиз" саналади. Энг ёмони, бу "услуб"имизни Осиёнинг ҳамма грандлари ёдлаб олишган. Шунинг учун қийналмай бизни ютиб кетишади. Бу қандай услуб дейми? Тўғри, бизда ҳам маҳоратли футболчилар бор. Лекин футбол фақат маҳоратдан иборат эмас. Керак бўлса рақибни яхшилаб ўрганиш, унга кутилмаган жойдан зарбалар бериш, тактик айёрлик ҳамма-ҳаммаси орқали мақсадга етиш мумкин. Биз эса кучни беҳуда йўқотиб бўлар-бўлмас ҳужумлар уюштираверамиз-уюштираверамиз. Япония, Эрон, Жанубий Кореяга ўхшаган рақиблар бизнинг бу формуламизни ёдлаб олиб, биргина ҳаракат билан бизни таслим этишади. Биз ҳужум қиламиз деб олдинга боргунимизча, рақибнинг 8-9та футболчиси дарвоза олдида тўда бўлиб олади. Ана ундан кейин гол уриб бўпсан. Шуми бизнинг услуб?
Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.