Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Бизнинг услуб

Баҳо:
+0; -0

Воажаб, деб гап бошлаб кўп йиллардан бери бир хил ҳолатга кўзингиз тушаверса, миридан сиригача ёд бўлиб кетаркан. Бизнинг жамоалар, айниқса, миллий терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларда буни кўп кузатганман.

Бу биз анчадан бери рақиблар билан ўйинларда қўллаб келаётган, ҳеч қандай самараси бўлмаса-да воз кечолмаётган "қадрдон услубимиз" саналади. Энг ёмони, бу "услуб"имизни Осиёнинг ҳамма грандлари ёдлаб олишган. Шунинг учун қийналмай бизни ютиб кетишади. Бу қандай услуб дейми? Тўғри, бизда ҳам маҳоратли футболчилар бор. Лекин футбол фақат маҳоратдан иборат эмас. Керак бўлса рақибни яхшилаб ўрганиш, унга кутилмаган жойдан зарбалар бериш, тактик айёрлик ҳамма-ҳаммаси орқали мақсадга етиш мумкин. Биз эса кучни беҳуда йўқотиб бўлар-бўлмас ҳужумлар уюштираверамиз-уюштираверамиз. Япония, Эрон, Жанубий Кореяга ўхшаган рақиблар бизнинг бу формуламизни ёдлаб олиб, биргина ҳаракат билан бизни таслим этишади. Биз ҳужум қиламиз деб олдинга боргунимизча, рақибнинг 8-9та футболчиси дарвоза олдида тўда бўлиб олади. Ана ундан кейин гол уриб бўпсан. Шуми бизнинг услуб?

Биз бу услуб билан Хитой Тайпейини ютишимиз мумкин, лекин юқорида номлари санаб ўтилган жамоалар бизни бир ҳамла билан бир ёқлик қилади.

Ана шундай ўйинлардан бири ЖЧ-2006 саралашида Кувайтга қарши баҳсда кузатилган. Ўшанда кувайтликлар бизни яхши ўрганиб, осонгина ғалабани ўз томонларига оғдиришди — 2:1. Ўша саралашнинг плей-оффида Баҳрайн билан ўтказилган қайта ўйинда Тошкентда ўз дарвозамиздан биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Баҳрайнлик Талал Юсуфнинг голига бироз ўтиб Максим Шацких жавоб берди. Ана шундан сўнг қадрдон "услуб"имизни ишга қўшдик. Баҳрайнликлар дарвозалари олдида тўда бўлиб олишган. Биз ҳужум қилаяпмиз. Натижа шу бўлдики, ўйинда 1:1 ҳисоби ўзгармай қолди. 4 кундан кейин Манамада ўтказилган жавоб ўйинида ҳам шу манзара. Биз эринмай ҳужум қиляпмиз, Баҳрайн эса хотиржамлик билан қайтаряпти. Натижада ЖЧ-2006дан ҳам қуруқ қолдик.

ЖЧ- 2010 саралашида ҳам севимли услубимиз туфайли кўп қоқилдик. Биринчи ўйиндаёқ бизни Қатар боплаб жунатди — 0:3. Кейинги ўйинда Тошкентда Австралияни қабул қилдик. Қаранг, бу ўйинда ҳам услубимиздан воз кечмадик. Алалоқибат, бизни Австралия ортиқча қийналмасдан, деярли ўйнамай ютиб кетди. Мураббийни алмаштирдик. Баҳрайндан 4 йил олдинги мағлубият аламини оламиз дедик. Лекин услуб ўша-ўша. Натижада бизни Тошкентда ютиб кетди. Японияни қабул қилдик. Яна ўша ҳолат. 9- дақиқада Шинжи Оказаки киритган гол ўйинда ягоналигича қолди. Айтдим-ку, Осиё грандлари бу формуламизни ёдлаб олишган. Улар дунёга кўрган, ЖЧларда қатнашган, футболчилари Европанинг гранд клубларида ўйнашади. Улар бир нарсани яхши билишади: Ўзбекистонга битта гол уриш керак. Ундан кейин улар ўзи билан ўзи овора. Баҳрайн билан жавоб ўйинида ҳам ўша ҳолат. Тошкентда гол урган Маҳмуд Абдулраҳмон яна ўша услубда гол урса денг. Натижа биз плей-оффда иштирок этишдан ҳам маҳрум бўлдик.

Биз бу услубимиздан кўп ўйинларда фойдаланганмиз. Қизиқ, ҳеч қачон  самара бермаса ҳам воз кечмаганмиз. Кейин вақт ўтиб ЖЧ-2018 саралашидаги Эронга қарши баҳсда шу услуб қўлладик. Эрон бизни қийналмай ютиб кетди. Бизнинг қадрдон услубимиз эса гол уриш у ёкда турсин, битта голли вазият яратишга ҳам имконият бермади.

Яқинда якунланган 19 ёшлилар Осиё чемпионатида ҳам ўша услубни курдик. Қизиқ, ёшлар ҳам катталардан ўрнак олган кўринади. К-ў-ў-ў-ў-п самарасиз ҳужумдан кўра битта аниқ ҳаракат ҳаммаси учун етиб ортади. Эронлик ёшлар буни бизга яққол кўрсатиб берди.

Биз бу формуламиздан тезроқ воз кечмасак, Осиё жамоалари буни сув қилиб ичиб юборишди. Янгилик керак! ЖЧ-2018да катнашишни истасак, бирор нарса ўйлаб топайлик.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 08.11.2016 07:18. Ўкилди: 9207 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 12.11.2016 20:46. KIAKIAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 09.11.2016 14:53. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAKKABAGCHA
Сана: 08.11.2016 12:02. YAKKABAGCHAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.