Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Футбол қаҳрамонлари

Баҳо:
+1; -0

Азиз дўстларим! Мен неча йиллик тажрибамда анчагина таассуротларга эга бўлдим. Ҳар бир футбол матчини қолдирмасдан кузатиб бораман. Футболдан олган таассуротларим мени маънан бойитади, курашчанликка ундайди, илҳом бағишлайди, янги-янги ғоялар томон етаклайди. Ана шундай таассуротларимдан айримларини қуйида баён этмоқчиман. Бу сафар сизлар сўнгги 20 йил ичида ўз жамоасининг қаҳрамонига айланган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Петер ШМЕЙХЕЛ
"Манчестер Юнайтед" 1999 йилда ЧЛ ғолиблигини қўлга киритганда бу муваффакиятда Петер Шмейхелнинг ҳиссаси жуда катта эди. 1992 йилда Дания терма жамоаси билан Европа чемпионати ғолиблигини қўлга киритган бу моҳир дарвозабон "МЮ"нинг барча даврлардаги дарвозабонлари орасида энг кучлиси деб тан олинган. Чунки "қизил иблислар" таркибида ҳеч бир дарвозабон 100дан ортиқ учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олмаган. Айнан Шмейхелнинг улкан ҳиссаси туфайли "МЮ" 1999 йилда ўзи қанташган деярли барча мусобақани ютиб олди: ЕЧЛ, Англия чемпиони ва кубоги... Бироқ бу даврга келиб футболчининг ёши ўтиб қолган деб баҳоланиб, у билан шартнома узайтирилмади.


"МЮ" раҳбарияти Шмейхелнинг ўрнига бошқа ёшрок дарвозабон топиш ҳаракатига тушиб кетишди. "Астон Вилла" дарвозабони австралиялик Марк Боснич энг муносиб номзод дея тўхтамга келинди. Шунингдек, Апеннин ярим оролидан Массимо Таиби деган алламбало ҳеч ким танимайдиган посбон ҳам сафга қўшилди. Лекин бу икки футболчи Шмейхелнинг ўрнини боса олмадилар. Масалан, Массимо Таиби дебют ўйинидаёқ шундай қўпол хатога йўл қўйдики, у бу ҳаракати билан Англияда "венециялик шабкўр" номини орттириб олди. Ниҳоятда секин йўлланган, унчалик мураккаб бўлмаган зарбани (зарба дейишга тил бормайди) дарвозабон олдин қўллари, сўнгра оёқлари орасидан ўтказиб юбориб, бутун дунёга қўлга бўлди. Кейинги мавсумда жаҳон ва Европа чемпиони Фабьен Бартез ниҳоят Шмейхелнинг ўрнини билинтирмас деган умид билан "Олд Траффорд"га олиб келинди. Лекин Бартез ҳам шундай хатоларга йўл қўйдики, уники ҳам айрим ҳолларда Массимо Таибиникидан ошиб тушди. 2004 йилда АКШ терма жамоаси дарвозабони Тим Ховардга ишонч билдирилди.

Аммо у ҳам ишончни оклай олмаганидан сўнг бошқа клубга утиб кетди. Кейинчалик, жамоага испаниялик Рикардо, голландиялик Эдвин ван дер Сар каби дарвозабонлар Шмейхелнинг ўрнини билдирмаслик учун келишди. Ниҳоят ҳозирги кунда Давид де Хеа "қизил иблислар" дарвозасини қўриқлаяпти. Унинг ҳам ишлари айни вақтда кўнгилдагидек кетяпти деб айта олмаймиз.

Айтишларича, Петер Шмейхель жамоадан кетиши аниқ бўлгач, дарвоза устунига суяниб, қандайдир дуоларни пичирлаб ўқиган экан. Ҳатто бунга гувоҳи бўлган кишилар ҳам учраган. Шунинг учун ҳам "қарғиш теккан жой"да фаолият олиб бораётган де Хеага ҳали анча кийин бўлиши мумкин. Дарҳақиқат, ўшанда Петер Шмейхель журналистларга шундай интервью берган:

- Мен 8 йил мобайнида ҳалол хизмат қилдим. "МЮ" билан қатор совринларни ютдим, рекордларни янгиладим, қийин вазиятлардан бир неча марта жамоани олиб чиқиб кетдим. Аммо раҳбарият мен билан музокара олиб боришни эп кўрмади. 36 ёш дарвозабон учун унчалик кекса ёш эмас-ку. Ҳали бемалол 3-4 йил юқори савияда ўйнаб беришга кучим етарди, - дейди "Бавария"га қарши ўша афсонавий финалда "МЮ"ни майдонга сардор сифатида бошлаб тушган дарвозабон.

Серхио ГОЙКОЭЧЕА
ЖЧ-1986да бош совринни қўлга киритган Аргентина терма жамоаси ЖЧ-1990га ҳам фаворит сифатида ташриф буюрди. Уларнинг дарвозабони Нери Пумпидога Италия ўтган 1990 йилги мундиалда ҳам биринчи рақамли дарвозабон сифатида ишонч билдирилди. Аммо чемпионатдаги илк ўйинда Аргентина терма жамоаси Камерундан сенсацион тарзда мағлубиятга учради - 0:1 . Ўша ўйинда Пумпидо ўтказиб юборган гол жаҳон чемпиони номига умуман ярашмасди. Иккинчи учрашувда Диего Марадона жамоадошлари Иттифоқ терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйиндан олдин Иттифок терма жамоаси ҳам тушкун кайфиятда ўйинни бошлади. Худди Аргентинага ўхшаб улар ҳам Руминияга биринчи ўйинни бой беришганди - 0:2. Шу ўринда ўйиннинг 12-дақиқасида Диего Марадона дарвозага кириб бораётган тўпни қўли билан кайтариб қолганини ҳам айтиб ўтиш керак. Бу учрашувда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонишди. Айнан шу учрашувда уларнинг дарвозабони Нери Пумпидо жароҳат олди ва у чемпионат охиригача ҳамма ўйинларни майдон четида туриб кузатди. Унинг ўрнини захирадаги дарвозабон Серхио Гойкоэчеа эгаллади ва ЖЧ-1990 қаҳрамонларидан бирига айланди.

Нимчорак финал ўйини. Бразилия терма жамоасига қарши ўйинда 27 ёшли дарвозабон бир неча марта муқаррар голлардан қутқариб қолди. Жанубий Америка "эл-классико"сида ҳеч ким ютқазишни хоҳламаётганди. Ниҳоят 81-дақиқада Клаудио Каниджа аргентиналикларга ғалаба келтирувчи голни рақиб дарвозасига киритди.

Чорак финалда Серхио Гойкоэчеа ва унинг жамоадошлари Югославия терма жамоасига қарши кураш олиб боришди. Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида аргентиналиклар етакчиси Диего Марадона хатога йўл қўйди. Агар ўша куни Югославия ғалаба қозонганда борми, Диего Марадонани бундан бу ёғига кандай инсон сифатида эслашларини тасаввур қилаверинг. Бунинг устига, Аргентина Президентининг ўзи ўйинни стадионда туриб кузатаётганди. Хайриятки, ҳаммани маломатдан қутқарган биргина инсон вазиятни ўнглаш учун ўзида куч топди. Бу - қаҳрамонимиз Серхио Гойкоэчеа. У болқонликлар томонидан йўлланган 2 та зарбани бартараф этиб, жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Ярим финалда аргентиналикларни анча жиддий рақиб - майдон эгалари Италия терма жамоаси кутиб турарди. "Скуадро адзурра"га қандай бўлмасин ўз майдонида ўтган мундиални ютиш вазифаси қўйилганди. Шу сабаб ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаган итальянлар 17-дақиқада жамоа тўпурари Сальваторе Скиллачининг зарбасидан сўнг ҳисобни очишди. Аммо 67-дақиқада Диего Марадона узатиб берган тўпни аргентиналиклар ҳужумчиси Клаудио Каниджа боши билан рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Бу "скуадро адзурра"нинг бутун чемпионат мобайнида ўз дарвозасидан ўтказиб юборган биринчи голи эди. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. 103-дақиқада аргентиналиклар ярим ҳимоячиси Рикардо Омар Хиусти ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Навбат пенальтилар сериясига етиб келди. Пенальтилар сериясида бу сафар ҳам Серхио Гойкоэчеа қаҳрамонлик кўрсатди. Итальянлар томонидан йўлланган 2 та зарбани қайтарган дарвозабон жамоасини елкасида кўтариб ЖЧ финалигача етаклаб борди. Ҳа, Серхио Гойкоэчеа пенальти қайтариш бўйича ҳақиқий мутахассис эди.

Ниҳоят финал ўйинида аргентиналиклар 4 йил олдинги финалдаги рақиб - ГФР терма жамоаси билан тўқнаш келишди. Аргентиналиклар ўша куни унчалик ҳам олдинга боришга шошилмадилар. Эҳтимол улар Серхио Гойкоэчеанинг навбатдаги пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлигига ишонишгандир. Аммо шуни айтиб утиш керакки, Германия терма жамоаси шу пайтга қадар бирор марта ҳам пенальтилар сериясида ютказмаган. Аргентиналиклар биргина инсон - Гойкоэчеанинг қаҳрамонлиги сабаб финалгача етиб боришди. Уларнинг етакчилари Диего Марадона, Хорхе Бурручага, Клаудио Каниджа ва бошқалар бунинг учун унга ташаккур айтишлари лозим. Бутун чемпионат давомида бор-йўғи 5 та гол киритган жанубий америкаликларни унчалик ҳам ёрқин ўйин кўрсатди деб бўлмайди. Клаудио Каниджа ярим финалда карточкаларни купайтириб олганлиги боис финал ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Ниҳоят 85-дақиқада Аргентина терма жамоаси томон пенальти белгиланди. Зарбани немислар ҳимоячиси Андреас Бреме амалга оширди. Серхио Гойкоэчеа бу сафар ҳам тўпнинг йўналишини аниқ топа олди. Лекин Бременинг зарбаси ўта кучли чиқди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. ГФР терма жамоаси ўз тарихида 3-марта жаҳон чемпиони бўлиш бирга ЖЧ-1986 даги мағлубият учун Аргентинадан реванш олди.

Чемпионатдан сўнг Серхио Гойкоэчеани миллат қаҳрамони сифатида кутиб олишди. Аргентина хукумати ҳам унинг хизматларини муносиб такдирлади.

Муҳаммад НАЙИМ
Бу футболчини кўпчилик танимаса керак. Аммо унинг бир голи футбол тарихидан муҳимлик жиҳатдан ҳам, чирой борасида ҳам хоҳлаган мусобақани безаб бера олади. 1995 йилнинг 19 май куни Кубок эгалари кубоги финал ўйини ўтказилаётганди. Испаниянинг "Сарагоса" жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши кураш олиб борди. Асосий вақт 1:1 ҳисоби билан якунланди. Қўшимча 30 дақиқаликнинг энг сўнгги сонияларида ҳам ғолиб аникланмай турибди. Ҳамма ҳакамнинг финал хуштаги янграшини кутиб турибди. Пенальтилар сериясига жамоалар тайёргарликни бошлаб юборишди. Ана шу лаҳзаларда "Сарагоса" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Найим "Арсенал" дарвозабони Дэвид Симэннинг ўз жойини ташлаб олдинга чиқиб кетганини сезиб қолди. Худди шундай хатони Симэн ЖЧ-2002даги Бразилия- Англия ўйинида ҳам такрорлади. Рональдиньонинг классик голи ёдингиздадир. 1995 йилги ўйинга қайтадиган бўлсак, деярли майдон марказидан Муҳаммад Найим шундай зарбани амалга оширдики, ўйиннинг бундай якуни ҳатто испанлар учун ҳам фожиали тус олиб кетди десак, муболаға бўлмайди.

Муҳаммад Найим - асли келиб чиқиши мисрлик. Испания фуқароси. "Барселона" футбол мактаби тарбияланувчиси. 1990 йиллар бошида каталонияликлар сафида рақобат кучли бўлгани учун Англиянинг "Тоттенхэм" жамоасига бориб қўшилди. 3 мавсум премьер-лигада ўйнаб келган Найим, ниҳоят 1994 йилда "Сарагоса" сафига келиб қўшилди. Ўша мавсум охирида Кубок эгалари кубоги финалида у томонидан киритилган гол "Сарагоса"га тарихий ғалабани тақдим этди.

Муҳаммад Найим унча кучли футболчи ҳам бўлмаган, аммо унинг ҳаётида биргина унутилмас воқеа - Кубок эгалари кубоги финалидаги "Арсенал" дарвозасига киритилган гол бутун фаолияти учун етиб-ортди. Дарвоқе, Муҳаммад Найим ўша куни майдонда ҳаракат қилганлар орасида мусулмон динидаги ягона футболчи эди.

Дидье ДРОГБА
ЧЛ-2003/2004 гуруҳ босқичи. Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз майдонида Марселнинг "Олимпик" клубини қабул қилган. Ўйинда юлдузли таркибга эга бўлган "Реал"нинг имконияти юқори баҳоланиб турибди. Аммо дастлаб меҳмонлар таркибида ҳаракат қилаётган Дидье Дрогба номли вундеркинд ҳисобни очди. Ўша учрашувда Дрогбанинг ўйини кўпчиликка манзур бўлди. Кейинги турда Белграднинг "Партизан" жамоасини қабул қилган "Марсель" 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бу ўйинда Дрогба хет-трик қайд этди. Ўша мавсумда "Марсель" курашни УЕФА Кубоги мусобақасида курашни давом эттирди. "Интер" (Италия), "Ньюкасл" (Англия) каби кучли жамоаларни ортда қолдириб, мусобақа финалигача етиб борди. Финалда уларнинг дарвозабони Фабьен Бартез 45- дақиқада майдондан четлатилди. Натижада ўйинда Испаниянинг "Валенсия" жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўша куни ҳам майдонда рақибларни анча шошириб қўйган Дидье Дрогбанинг ўйинига "кўҳна қитъа"нинг топ клублари кизикиб қолишди. Буларнинг орасида Жозе Моуриньо қўл ортида кучли жамоага айланиб олган Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳам бор эди. Футболчи келгуси мавсумни "кўклар" таркибида бошлади.

"Челси" билан у ўша мавсумда Англия чемпиони ва Лига Кубоги соҳиби бўлди. Эътибор беринг, лондонликлар 1955 йилдан бери Премьер-лигада ғолиб бўлолмаётган эди. Чемпионлар лигасида улар ярим финалда ҳамюртлари "Ливерпуль" тўсиғидан ўта олмадилар. Кейинчалик мерсисайдликлар финалда "Милан"ни қандай драматик тарзда мағлуб этганини айтмасам ҳам билсангиз керак. Дрогба Кот-д'Ивуар терма жамоаси ҳам етакчиликни қўлга олди. Унинг даврига келиб Кот-д'Ивуар терма жамоаси Африка қитъасидаги энг кучли жамоага айланди. ЖЧ-2006 саралашида Камерун, Миср каби кучли жамоаларни ортда қолдирган "филлар" ўз тарихида биринчи марта ЖЧ финал кисмида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Германияда ўтган мундиал қуръаси Дрогба жамоадошларига чемпионатдаги энг кучли гуруҳни тақдим этди.

Аргентина, Сербия ва Черногория, Голландия каби кучли жамоалар билан нимчорак финал йўлланмаси учун кураш олиб борган "филлар" фақат Сербия ва Черногория терма жамоасини мағлуб эта олишди холос. Аммо шундай бўлса ҳам Дрогба ва унинг жамоадошлари ўйини барча мухлису мутахассисларга манзур бўлди. ЖЧ-2010да ҳам Дрогба жамоадошлари "ўлим гуруҳи"дан жой олди. Буларнинг орасида чемпионликка асосий даъвогарлардан бири - Бразилия ҳамда таркибида Криштиану Роналду каби юлдузи бўлган Португалия терма жамоалари бор эди. Гуруҳдаги энг кучсиз жамоа - Шимолий Кореянигина мағлуб эта олган Кот-д'Ивуар терма жамоаси бу сафар ҳам гуруҳ босқичидан ўта олмади. Дарвоқе, 2006 йил қишида Мисрда Африка миллатлар кубоги мусобақаси ўтказилди. Кот-д'Ивуар терма жамоаси мусобақанинг яққол фаворити сифатида баҳоланди. Улар буни тасдиқлаган ҳолда мусобақа финалигача етиб боришди. Финалда уларни майдон эгалари Миср терма жамоаси кутиб турарди. Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса айнан Дидье Дрогбанинг зарбасини мисрликлар посбони Эссам ал-Хадарий бартараф этди ва чемпионлик майдон эгаларига насиб этди. Дрогбанинг фаолиятига назар ташлар эканмиз, мудом омад ва омадсизлик ёнма-ён юрганига гувоҳ бўламиз.

"Челси"да ҳам футболчи етакчилардан бири сифатида эътироф этиларди. Англияда барча совринни ютган "Челси" ва Дрогба учун фақатгина энг нуфузли мусобақа - Чемпионлар лигаси ғолиблиги армон бўлиб келаётганди. 2008 йилда ушбу мусобақанинг финалигача етиб борган "Челси" пенальтилар сериясида "Манчестер Юнайтед"га даҳшатли тарзда ютқазди. Ўша ўйинда Дрогба ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Бунинг устига, пенальтилар сериясида ғалабага бир кадам қолганда жамоа сардори Жон Терри пенальтидан фойдалана олмади. Орадан бир йил ўтиб Дрогба жамоадошлари "Барселона" билан ўтган баҳсда ҳакамларнинг айрим тушунарсиз ҳаракатлари туфайли финал йўлланмасидан қуруқ қолди. Кўпчилик, ўшанда "Челси"даги айрим футболчиларнинг ёши катталиги боис бу улар учун охирги имконият деб баҳолаганди. Аммо айнан ана шу йигитларнинг жонкуярлиги эвазига 2012 йилда ҳам яна бир марта жамоа ЧЛ финалида иштирок этди.

Тасодифни қарангки, бу сафар ҳам ярим финалда "Барселона" тўсиғидан ўтиш талаб этиларди. Бу даврга келиб "Барса" жуда кучли жамоа бўлиб шаклланган, мусобақанинг яққол фаворити эди деса ҳам бўларди. Аммо ана энди Дрогба қатори "Челси"нинг бошқа ёши катта футболчилари - Терри, Лэмпард каби футболчилар учун бу охирги имконият бўлиши мумкин эди. Шунинг учун бу футболчилар ҳар бир учрашувда жонини жабборга бериб уйнашди. Лондонда ўтказилган дастлабки ўйинда қаҳрамонимиз ўз услубида Вальдес дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. Жавоб ўйинида "Барселона" дастлаб 2:0 ҳисоби билан олдинга ўтиб олди. Аммо биринчи бўлим якунланиши арафасида бразилиялик Рамирес Фрэнк Лэмпард узатиб берган тўпни "Барса" дарвозасига жойлаб қўйди. Агар ўйин ана шу 2:1 ҳисоби билан якунланганда ҳам "Челси" финалга чиқарди. Шунинг учун бўлса керак, бундан бу ёғига "Челси" фақат ва фақат ҳимоя ҳақида бош қотирди.

Бунга жавобан "Барса" ҳам фақат ва фақат ҳужум ҳақида ўйларди. Биринчи бўлимда "Челси" сардори Жон Терри ҳакам томонидан майдондан четлатилгани учун ҳам лондонликларнинг шундан бошқа иложи йўқ эди. Иккинчи бўлим бошларида "Барселона" юлдузи Лионель Месси пенальтини кўкка совурди. "Барселона" қандай бўлмасин 3-голни уриш учун тинмай ҳаракат қилиб турганда камсонли қарши ҳужумларнинг бирида гол ўтказиб юборди. Майдоннинг бир тарафида ёлғиз ўзи қолиб кетган Фернандо Торрес ватандошлари дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга узил-кесил нуқта қўйди. Бу ғалабада, айниқса, Дидье Дрогбанинг ҳиссаси катта бўлганини алоҳида таъкидлаш керак. Финалда Дрогба жамоадошларини учрашувни ўз уй стадиони "Альянц Арена"да кабул қилаётган "Бавария" кутиб турарди. 83-дақиқага келиб Томас Мюллер "Бавария"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ана шундан сўнг мюнхенликлар ғалаба қозонишга сал эртароқ ишониб юборишди. Бунинг учун Дидье Дрогба уларни муносиб жазолади. 88- дақиқада ўша куни лондонликлар сафида ўзининг энг сўнгги ўйинини ўтказаётган "абиджанлик қора марварид" ҳисобни тенглаштирди ва жамоаларни қўшимча вақтга таклиф қилди. Қўшимча вақтда эса мюнхенликларнинг ишонганларидан бири Арьен Роббен пенальтини йўққа чиқарди. Вазият пенальтилар сериясигача чўзилди. Энг охирги ҳал қилувчи зарбани Дидье Дрогба амалга оширди. Ўша йили Африка миллатлар кубоги мусобақаси финалида Кот-д'Ивуар терма жамоаси Замбия терма жамоасига ютказди. Ўша учрашувда Дидье Дрогба пенальтидан унумли фойдалана олмаганди. Аммо ЧЛ финалида пенальтини шундай мукаммал тарзда амалга оширдики, Мануэл Нойернинг дарвозада тургани билинмади ҳам. Дидье Дрогба бутун фаолиятидаги барча омадсизликларини ана шу гол билан ювди деса ҳам бўлади.

Ана шу вокеадан сўнг кора танли футболчи фаолиятини Хитой тарафларда давом эттирди ва хозирда фаолиятини "Галатасарой" жамоасида олиб бормокда. Аммо " Челси" мухлислари уни ҳалигача эъзозлашади. "Биз Дрогбага қарши ўйнаяпмиз. Бу биз учун анча оғир", - дейишди "Челси" футболчилари яқиндагина ўтказилган "Галатасарой"га қарши ўйиндан олдин.

У ҳалиям аввалгидек тетик. 36 ёшни уриб қўйган бўлса ҳам тўпурарлик қобилиятини йўқотмаган. Ёзда унинг терма жамоаси Бразилияда ўтказилган мундиалда иштирок этади. Бу сафар олдингидек кучли жамоалар Кот-д’Ивуарга тўғри келмади. Менимча, Колумбия, Греция ва Япония терма жамоадошлари билан Дидье Дрогба жамоадошлари бемалол кураш олиб бора олишади. Қолаверса, Дрогба футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг яна "Челси"га мураббий сифатида қайтмоқчи. ЖЧда бу ажойиб футболчининг жамоасига омад тилаймиз. Дидье Дрогбанинг бундан кейинги ишларида ҳам зафарлар ёр бўлсин! Мен ҳам мақоламни шу жойда якунлаган ҳолда барчангизга соғлик-саломатлик тилаб, яхши кунларда кўришгунча деб қоламан.

Киритилган сана: 08.03.2014 11:27. Ўкилди: 9455 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 08.03.2014 13:56. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 08.03.2014 12:28. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.