Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Унутилмас учрашувлар. 2-қисм

Баҳо:
+0; -0

Чемпионлар Лигаси учрашувлари ҳам ўзининг қизғин палласига кирди. Ҳар биримиз футбол деб аталмиш мўжизавий ўйинга бефарқ эмас эканмиз, «кўҳна қитъа»даги ҳар бир матчни катта қизиқиш билан томоша қиламиз. «МЮ», «Барселона», «Милан», «Реал» каби клубларнинг мухлислари юртимизда истаганча топилади. Шахсан ўзим ҳам ўша учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қиламан. Ана шу гувоҳи бўлганларимнинг орасида шундай учрашувлар ўтказилганки, уларни йиллар ўтса ҳамки унутолмайман. Азиз дўстларим билан ўзимнинг ёрқин хотираларим орқали яна ўртоқлашмоқчи эдим.

9. «Спартак» (Владикавказ, Россия) - «Боруссия» (Дортмунд, Германия) - 0:1, 0:0.
УЕФА Кубоги-1993/1994й. 1/32 финал.
Владикавказликларнинг бу жамоаси бир йил мукаддам Россия чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Бу муваффакиятга бир мавсум мобайнида «Спартак»нинг асосий таркибида мунтазам тўп сурган ҳамюртларимиз Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва Геннадий Денисов ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди. Аммо келгуси мавсумда Қосимов жонажон «Пахтакор» жамоасига кайтиб келган бўлса, Шквирин ўз фаолиятини Исроилнинг «Маккаби» жамоасида давом эттирди. Жамоада биргина Геннадий Денисов қолди. Келгуси мавсумда «Спартак» (Владикавказ) Еврокубокларда ўз дебютини ўтказди. Дастлабки босқичдаёк мусобақа финалчиси «Боруссия» (Дортмунд) уларга рақиб бўлди. Германияликлар сафида Карл-Хайнц Ридле, Стефан Шапюиза, Маттиас Заммер, Штефан Ройтер каби футболчилар иштирок этишарди. Дортмундда кечган дастлабки баҳсда «Спартак» дарвозабони Заур Хапов маҳоратини намойиш этмаганда, билмадим ҳисоб қандай кўриниш оларди. Қолаверса, «Спартак»нинг озарбайжонлик легионери Нозим Сулаймонов энг сўнгги дақиқада жуда қулай имкониятни қўлдан чиқармаганда, билмадим воқеалар ривожи қандай кечарди? Ўйинда ҳисоб очилмади. Жавоб ўйинида 62-дақиқада Стефан Шапюиза томонидан киритилган ягона тўп «Боруссия»га кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди. Иккала ўйинда Геннадий Денисов 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

10. «Ротор» (Волгаград, Россия) - «Манчестер Юнайтед» (Англия) - 0:0, 2:2.
УЕФА Кубоги- 1995/1996 й. 1/32 финал.
Дастлабки ўйинда 0:0 ҳисобини қайд этган жамоалар «Олд Траффорд» стадионида ажойиб томоша кўрсатишди. Даставвал «Ротор»нинг қозоғистонлик легионери Владимир Нидергаус ва жамоа тўпурари Олег Веретенников бир-биридан чиройли иккита гол киритишиб, ҳаммани хайрон қолдиришди. Айниқса, Веретенниковнинг голи кўпчилик томонидан энг чиройли гол деб баҳоланди. Ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган «МЮ» бироз ўтиб Пол Скоулзнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни биттага қисқартирди. Кейинчалик жамоа дарвозабони Петер Шмейхель дарвозабонлар ҳам гол ура олишини бутун дунёга кўрсатиб куйди. Аммо бу гол «МЮ»нинг кейинги босқичга чиқиши учун камлик қилди. Россия чемпионатида 7-ўринда кетаётган жамоа Англия премьер-лигасининг ўша мавумдаги ғолибини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги босқичга йўл олган волгoградликлар ўша йили мусобақа финалигача етиб борган Зайниддин Зидан етакчилигидаги Франциянинг «Бордо» жамоасига икки ўйинда ҳам имкониятни бой берди - 0:1, 1:2.

11. «Локомотив» (Москва, Россия) - «Бавария» (Германия) - 0:5, 1:0.
УЕФА Кубоги-1995/1996 й. 1/32 финал.
«Ротор»ни мағлуб этган «Бордо» финалда «Бавария»дан мағлуб бўлди. Унгача «Бавария» дастлабки босқичда Москванинг «Локомотив» клуби тўсиғини бир амаллаб енгиб ўтди. Бу пайтда темирйўлчилар Россия чемпионатида Миржалол Қосимовнинг «Спартак-Алания»сини изма-из таъқиб этиб келаётган ва орадаги фарқ уч очко эди. «Локомотив» таркибида ҳам кейинчалик Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ҳаракат қилган Олег Пашинин ва Владимир Маминов ҳаракат қилишарди. Мюнхенда ўтган дастлабки баҳсда москваликлар жамоа ярим ҳимоячиси Евгений Харлачевнинг ягона голи эвазига ғалаба козонди. Аммо жавоб ўйинда ким аслида ким эканлиги маълум бўлди-қолди. Деярли Германия терма жамоаси футболчиларидан тузилган «Бавария» «Локо»ни батамом янчиб ташлади - 5:0. Учрашувда Германия терма жамоаси ҳужумчиси Юрген Клинсманн дублга эришган бўлса, Германия терма жамоаси бошқа вакиллари - Мехмeт Шолль, Томас Штрунц ҳамда австриялик Андреас Херцог биттадан голга муаллифлик қилишди. «Бавария»дан шармандали мағлубиятни кабул қилган «Локомотив» ички чемпионатда «Уралмаш»га ҳам имкониятни бой беришди - 0:1 ва чемпионлик Миржалол Қосимов жамоаси «Спартак-Алания»га насиб этди.

12. «Спартак-Алания» (Владикавказ, Россия) - «Ливерпуль» (Англия) - 1:2, 0:0.
УЕФА Кубоги-1995/1996й. 1/32 финал.
Тасодифни карангки, УЕФА Кубоги мусобақасида иштирок этаётган Россия уч клубига қуръа Европанинг 3 та гранд жамоасига тўғри келди. Учаласи ҳам бунгача Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. «Ротор» премьер-лига пешқадами «МЮ»ни мусобақадан чиқариб юборган бўлса, «Локомотив» «Бавария»нинг оёқлари остида янчилиб кетди. Россия чемпионатида пешкадамлик қилаётган Миржалол Қосимовнинг «Спартак-Алания»сига эса яна бир номдор жамоа «Ливерпуль» тушди. Шимолий Осетия жамоаси бундан 2 йил муқаддам айнан шу мусобақада «Боруссия» (Дортмунд) билан ҳам тенгма-тенг кураш олиб борганини айтиб ўтдик. Аммо бу давр оралиғида ҳамюртимиз Геннадий Денисов мамлакатимизга қайтиб, Наманганнинг «Навбахор» жамоасига бориб қўшилди. Бошқа бир ҳамюртимиз Миржалол Қосимов эса бироз танаффусдан сўнг яна «Спартак-Алания» сафига қайтиб борди. У ерда у плеймейкерлик ишларини ҳам қўлга олди. Қолаверса, жамоаниниг номи ҳам ўзгарди. «Спартак» номига Осетия мамлакатининг тарихий номи бўлган «Алания» ҳам қўшиб айтиладиган бўлди.

Жамоа Россия чемпионатида ишонч билан пешқадамлик қилаётган эди. Қувонарлиси, бунда ҳамюртимиз Миржалол Қосимовнинг ҳиссаси жуда катта эди. Ўйинга тухталадиган бўлсак, Владикавказдаги кескин ва муросасиз ўйиннинг 20-дақиқасида Миржалол Қосимов ўзининг анъанавий жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Аммо нисбатан тажрибалироқ бўлган меҳмонлар кейинги дақиқаларда Стив Макманаман ва Жеми Реднаппнинг зарбаларидан сўнг ҳисобни ўз томонларига огдариб олишди - 1:2.
Жавоб ўйинида ҳам кураш қизғин кечди. Ўша куни владикавказликлар ҳам, мерсисайдликлар ҳам аъло даражада футбол намойиш этиб беришди.

Миржалол Қосимовнинг жарима зарбалари бир неча бор «Ливерпуль» дарвозабони Дэвид Жеймснинг хушёрлигини синаб кўрди. «Ливерпуль»га кейинги босқич йўлланмасини такдим этиб юборган «Спартак-Алания» бир неча кундан сўнг Россия чемпионлигини қўлга киритиб, «Спартак» (Москва)нинг бир неча йиллик гегемониясига чек қўйди.

13. «Динамо» (Киев, Украина) - «Барселона» (Испания) -3:0, 4:0.
Чемпионлар Лигаси-1997/1998 й. Гуруҳ босқичи.
Ўшанда Испания чемпионатида ишонч билан пешқадамлик қилаётган «Барса»ни бразилиялик Роналдо мавсум ўртасида тарк этди. Унинг ўрнига Ла Коруньянинг «Депортиво» жамоасидан ватандоши Ривалдо таклиф этилди ва у жамоада Роналдонинг ўрнини муносиб тарзда босди. «Динамо»га тўхталадиган бўлсак, жамоа Собиқ Иттифоқ давридан кейин бутунлай янги таркибга эга бўлганди. Жамоа афсонаси Валерий Лобановский ҳам бир неча йиллик Осиё сафаридан сўнг яна бош мураббийлик постини эгаллади. Унинг қўл остидан яна янги-янги Беланов, Блохин, Литовченко, Протасовлар етишиб чиққанини бутун дунё кўрди. Даҳо мураббийнинг ҳали ҳеч кимга таниш бўлиб улгурмаган истеъдодли шогирдлари ҳар икки учрашувда ҳам кудратли «Барса»ни ўзлари хоҳлагандек қилиб ўйнатиб ташлашди.

Киевдаги ўйинда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган Каталония суперклуби вакиллари ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «биз бунинг учун 2 ҳафтадан кейин «Камп Ноу»да яхшигина реванш оламиз» деган гапни очиқ-ойдин айтди. Дарҳақиқат, «Барселона» бунақа вазиятлар учун ҳеч кимни аяб ўтирмайди. Шунинг учун икки ҳафтадан сўнг ташкил этилган «Камп Ноу»даги ўйинда каталонияликлар қандай бўлмасин Киевдаги мағлубият аламини олиш учун майдонда саф тортдилар. Аммо майдонда бунинг тамоман акси бўлган воқеалар содир этилди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ киевликларнинг 21 ёшли ҳужумчиси Андрей Шевченко «Барса»нинг португалиялик дарвозабони Витор Байяни 3 марта доғда қолдириб, «классик хет-трик» (бир тайм давомида киритилган 3 та гол)ка эришди.

Иккинчи бўлимда унинг ҳужумдаги шериги Сергей Ребров ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйиб, «Динамо»нинг «Камп Ноу»дан 4:0 ҳисобида ғалаба билан қайтишини таъминлади. Ривалдо, Жованни, Фернанду Коуту, Луис Энрике, Гвардиола, Амор, Пицци, Серхи каби юлдузлар бугун майдонда нималар содир бўлганини тушуна олмай ҳайрон эдилар. Бу ғалабалар «Динамо»ни гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, чорак финалга йўлланма олишини таъминлаган бўлса, «Барса»ни гуруҳнинг энг сўнгги поғонасига томон суриб юборди. Кейинчалик «Динамо» чорак финалда мусобақанинг бўлажак финалчиси Туриннинг «Ювентус» жамоасига ютқазиб куйди - 1:4, 1:1.

Финалда туринликларни «Барселона»нинг азалий рақиби бўлмиш «Реал» 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

14. «Интер» (Италия) - «Спартак» (Москва, Россия) - 2:1, 2:1.
УЕФА Кубоги- 1997/1998 й. 1/2 финал.
«Барселона»дан кетган Роналдо «Интер»га бориб қўшилди. У ерда чилилик ҳужумчи Иван Саморано билан дунёдаги энг кучли ҳужум тандемларидан бирини ташкил этди. Москва «спартак»чилари ҳам таркибни ёшартириб янги кучли жамоани дунёга келтиришди. Уларнинг таркибидан Бузникин, Ширко, Филимонов, Титов, беларуссиялик Ромашченко каби ёш иктидор эгалари етишиб чиқди. Дастлабки ўйин Миланда ташкил этилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача 1:1 ҳисоби қайд этилиб турганда бразилиялик Зе Элиас «Интер»га ғалаба келтирувчи голни «Спартак» дарвозасига киритди. Жавоб ўйинининг 12-дақиқасида «спартак»чи Андрей Тихонов ҳисобни очди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ушлаб турилганда «Спартак» финалга чиқарди. Аммо бу ҳолга «Интер» сафидаги бошқа бир бразилиялик Роналдо рози бўлмади. Унинг «дубл»и жамоасини финалга олиб чиқди. Финалда Римнинг «Лацио» жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этган «Интер» ўз тарихида 3-марта нуфузли соврин эгасига айланди.

15. «Динамо» (Киев, Украина) - «Бавария» (Германия) - 3:3, 0:1.
Чемпионлар Лигаси - 1998/1999 й. 1/2 финал.
Валерий Лобановский Киевда яна битта топ клубни дунёга келтирганини юқорида айтиб ўтдик. Ана шу жамоа келгуси мавсумда ҳам ЧЛда муваффақиятли иштирок этди. Улар ярим финалгача бўлган йулда «Реал», «Арсенал», «Ланс» «Панатинаикос» каби кучли жамоаларни ўз йўлларидан олиб ташлашди. Ярим финални ҳам «Динмамо» жамоа етакчиси Андрей Шевченконинг икки аниқ зарбасидан кейин кўнгилли бошлашди. Биринчи тайм якунланишдан аввалроқ «Бавария» ярим ҳимоячиси Микаэль Тарнат кучли зарба билан ҳисобни биттага қисқартирди. Иккинчи бўлимда «Динамо» 3-тўпни ҳам рақиб дарвозасига киритди. Лекин қаёқдандир ғайритабиий куч пайдо бўлиб қолиб немислар ўйин якунигача ҳисобни тенглаштиришди - 3:3. Ўйиндан кейин «Бавария» бош мураббийи Оттмар Хитцфельдтга журналистлар бир нечта савол билан мурожаат қилишди:
— Ҳисоб 3:1 лигида қандай кайфиятда эдингиз?
— Мутлақо хотиржам. Агар ҳисоб 1:5га чиқиб кетганда ҳам шогирдларим 5:5 қилардилар.

Хуллас, ана шунака гаплар. Жавоб ўйинида эса Марио Баслер томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабани қўлга киритган «Бавария» финалда «МЮ»га имкониятни бой берди - 1:2.

16. «Шахтёр» (Донецк, Украина) - «Севилья» (Испания) - 2:3, 2:2.
УЕФА Кубоги- 2006/2007 й. 1/4 финал.
Севильядаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилгани «Шахтёр»га ярим финалга чиқиш учун жуда қулай имконият эди. Донецкдаги ўйиннинг 90-дақиқасигача «Шахтёр» 2:1 ҳисобида олдинда. Аммо ана шу лаҳзаларда «Севилья» ҳужумчиси, йўқ, дарвозабони Андреас Палоп катта саҳнага чиқди. У рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйинда қўшимча вақт белгиланишини таъминлади. Қўшимча вақтда «Севилья»нинг уругвайлик легионери якуний ҳисобни ўрнатди - 3:2. Кейинчалик финалда «Севилья» ҳамюртлари «Эспаньоль»ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, қаторасига 2-марта УЕФА кубоги соҳибига айланди.

17. «Зенит» (Санкт-Петербург, Россия) - «Бавария» (Германия) - 4:0, 1:1.
УЕФА Кубоги-2007/2008 й. 1/2 финал.
Германия Бундеслиганинг ўша мавсумдаги ғолиби ва кубок соҳиби ўшанда кучли таркибга эга эди. Кан, Лусио, Лам, Рибери, Тони, Швайнштайгер, Клозе каби футболчилар, шубҳасиз, мусобақа фаворити эди. Аммо Россиянинг шимолий пойтахтида шундай жамоа шаклланган эдики, унча-мунча жамоа питерликларнинг ҳамласига дош бера олмасди. Андрей Аршавин, Павел Погребняк, Анатолий Тимошчук, Виктор Файзулин, Игорь Денисов, Радек Ширл, Александр Анюков, Константин Зирянов каби истеъдодли йигитлар голландиялик мураббий Дик Адвокаат қўл остида кучли ва ҳужумкор жамоа бўлиб шаклланишди. Дастлабки ўйинда Мюнхенда ташкил этилиб, унда томонлар дарвозаларни бир мартадан аниқ нишонга олишди. Ўша ўйинда «Зенит»нинг бир йўла уч футболчиси карточкаларни кўпайтириб олиб, жавоб ўйинини ўтказиб юборадиган бўлишди. Уларнинг орасида жамоа етакчиси Андрей Аршавин ҳам бор эди. Аммо жавоб ўйинида «Зенит»ни ҳам, «Бавария»ни ҳам таниб бўлмай қолди. Питерликлар номдор рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришди. Жамоа тўпурари Павел Погребняк «дубл»га эришди, лекин карточкаларни кўпайтириб олиб, финал ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди. Шундай бўлса ҳам у 8 та гол билан ушбу мусобақада тўпурар бўлди. Финалда жамоадошлари унинг ўрнини билдиришмади. Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» жамоаси 2:0 ҳисобида таслим этилди. «Зенит»га ўз тарихидаги энг улкан ғалабани нишонлаш учун сабаб бўлган голларга Андрей Аршавин ва Константин Зирянов муаллифлик қилишди. Аммо питерликлар бу билан тўхтаб қолишмади. Европа Суперкубоги учун курашда Чемпинлар Лигаси ғолиби «МЮ» ҳам таслим этилди - 2:1.

18. «Барселона» (Испания) - «Рубин» (Козон, Россия) - 1:2, 0:0.
Чемпионлар Лигаси- 2009/2010. Гуруҳ босқичи.
Ўшанда 2009 йилнинг тенгсиз жамоаси бўлган «Барселона» биргина «Рубин»ни енга олмади. «Камп Ноу»даги ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ «Рубин» ярим ҳимоячиси Андрей Рязанцев Виктор Вальдес дарвозасига узоқ масофадан шундай гол киритдики... Ана шундан кейин «Барса»нинг одатдаги ҳужумкор ўйини бошланди. Аммо татаристонлик футболчилар бу ҳужумларнинг ҳаммасини мардонавор бартараф этишди. Ниҳоят иккинчи бўлим бошларида «Барса» ҳужумчиси Златан Иброҳимович ҳисобни тенглаштирди. Бўлди энди дедик. Аммо 76-дақиқада туркиялик Гукдениз Карадениз «Рубин»га ғалаба келтирувчи голни рақиб дарвозасига киритди. Шундай қилиб, «Барселона» ўша ўйинда дарвозага томон 24 та зарба бериб, атиги биттасини голга айлантирган бўлса, 3 та зарба йўллай олган «Рубин»никидан 2 таси гол эди. Жавоб ўйинида ҳам сал бўлмаса «Рубин» «Барселона»ни жазолаши мумкин эди. Аммо ўта қулай қўлдан бой берилди. Учрашувда ҳисоб очилмади. 2009 йилда ўзи қатнашган барча 6та турнирни ҳам ютишга муваффақ бўлган «Барселона» биргина «Рубин»ни ютишга қурби етмади.

Айтар сўзимизнинг интиҳоси
Сизларни зериктириб қўйган бўлсам ҳаммангиздан узр сурайман. Шунчаки ўзим кўрган-билганларнинг бир нечтасини сизлар билан баҳам кўргим келди. Ахир ҳаммамиз футболни яхши кўрамиз-ку. Энди эса хайрлашиш мақсадида, ҳаммангизни Қурбон ҳайити билан муборакбод этган ҳолда мақоламни мана бу сўзлар билан якунлашни жоиз деб билдим: яхши кунларда кўришгунча...

Киритилган сана: 15.10.2013 09:17. Ўкилди: 8379 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ILHOMBEKT
Сана: 15.10.2013 14:19. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
Ajoyib

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 15.10.2013 10:50. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
Klasss!

Ушбу фикрга жавобан


ABDUAZIZ
Сана: 15.10.2013 10:29. ABDUAZIZга ёзиш
+0; -0
К
Л
А
С
С

Ушбу фикрга жавобан


ABDUAZIZ
Сана: 15.10.2013 10:29. ABDUAZIZга ёзиш
+0; -0
К
Л
А
С
С

Ушбу фикрга жавобан


REALMADRIDS
Сана: 15.10.2013 10:14. REALMADRIDSга ёзиш
+0; -0
Ака хайитлар муборак

Ушбу фикрга жавобан


BAUYRZHAN

Сана: 15.10.2013 09:56. BAUYRZHANга ёзиш
+0; -0
Койил лекин, зур макола булипси, Шахтёрнинг сунгги УЕФА кубоги голиби эканлиги хам эсимизда

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 15.10.2013 09:43. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
Rahmat Safarali aka, sizni Qurbon Hayiti bilan muborakbod etaman

Ушбу фикрга жавобан


ELDORAKA
Сана: 15.10.2013 09:39. ELDORAKAга ёзиш
+0; -0
Maqolaga gap yuq ishlarizga omad qalamiz utkir bulsin doim

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.