Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

«Барселона»нинг биринчи ғалабаси

Баҳо:
+0; -0

Ўшанда Европа футболи жозибасини энди-энди ҳис этаётган пайтларим эди. Кўҳна қитъада бир-биридан қизиқарли клублар ўртасида 3 та мусобақа борлиги, замонавий футболнинг оҳанрабоси мени ўзига жалб этиб борарди. Демак, 1991/1992 мавсумидаги Чемпионлар кубоги мусобақасидан олган таассуротларимни баён этишни бошладим.

Ўша йили собиқ Иттифоқ номидан Чемпионлар кубогида Киевнинг «Динамо» жамоаси иштирок этди. Киевликлар деярли янгиланган таркиб мусобақада катнашди. 1990 йил собиқ Иттифоқда ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритиб, «олтин дубль» нишонлаган таркибнинг деярли 90 фоизи хориж клубларига ўтиб кетганди. Олег Протасов, Алексей Михайличенко, Геннадий Литовченко, Александр Заваров, Олег Кузнецов каби етакчилар ўшанда «Динамо»ни тарк этишмаганда борми?.. Бунинг устига жамоанинг яна бир етакчиси, 1990 йил Собиқ Иттифоқда «энг яхши футболчи» номинациясида ғолиб чиққан Сергей Юран ҳам Чемпионлар кубоги-1991/1992 бошланиши арафасида Португалиянинг «Бенфика» клубига йўл олди. «Бенфика» 1/16 финалда сафарда Мальтанинг «Ҳамрун Спартанс» жамоасини 6:0 ҳисоби билан тор-мор этди. Юран бу голларнинг 4 тасига муаллифлик қилди. Лиссабонда ҳам «Бенфика» 4:0 ҳисоби билан зафар қозонди. Бу ерда ҳам Сергей Юран рақиб дарвозасига бир тўп киритди.

Юраннинг собиқ жамоаси бўлмиш «Динамо»(Киев) эса юлдузларини сотиб юбориб, асосан ёшлар таркиби билан мусобақада иштирок этди. 1990 йилда Иттифоқ чемпиони бўлган таркибдан факат Олег Лужний, Олег Саленко, Сергей Шматоволенко, Ахрик Цвейба каби футболчилар қолишганди. Аммо бу таркиб билан Чемпионлар лигаси даражасидаги турнирда тузукроқ натижа қайд этиш ниҳоятда мушкул эди. Шунинг учун бўлса керак, олдинги юлдузли таркибдан хорижда юрган 33 ёшли Павел Яковенко ҳам «Динамо» сафига қайтиб келди. Шундай бўлса ҳам киевликлар дастлабки босқичдан қийинчиликсиз ўтишди. Рақиб ҳам унча кучли эмас эди. Финляндиянинг ХИК клуби осонлик билан йўлдан олиб ташланди — 3:0, 1:0. Нимчорак финал баҳсларида эса бир қанча муросасиз ўйинларга гувоҳ бўлдик. Дастлабки босқичдан қийинчиликсиз ўтган Киевнинг «Динамо» жамоаси бу босқичга келиб анча тер тўкишига тўғри келди. Уларнинг рақиблари ўтган мавсумда Москванинг «Торпедо» жамоасини УЕФА Кубоги мусобақасидан чиқариб юбориб, собиқ Иттифоқ футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Даниянинг «Бронбю» жамоаси эди. «Бронбю»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетган дарвозабон Петер Шмейхелни ҳисобга олмаганда, ўтган йилги таркиб сақланиб қолганди. Бу жамоа таркибидаги бир нечта футболчилар орадан бир неча ой ўтиб Швеция майдонларида ўтган Eвропа Чемпионатида чемпионликни нишонлашганди. Дастлабки ўйин Украина пойтахти Киевдаги «Республика» стадионида ўтказилди. 12-дақиқадаёқ скандинавларнинг ҳужумчиси Клаус Нильсен ҳисобни очди. Ўша куни унчалик ҳам ўйинлари қовушмаган «динамо»чилар 77-дақиқага келибгина жамоа етакчиси Олег Саленконинг пенальтидан киритган голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолдилар. Жавоб ўйини олдидан «Динамо» мураккаб аҳволда қолди. Аммо уларнинг жонига жамоа фахрийси Павел Яковенко оро кирди. Унинг 8-дақиқада киритган ягона голи «Динамо»ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Ушбу босқичда кўплаб қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлдик. Масалан, ўтган йилги финалчи Марселнинг «Олимпик» жамоаси мусобақадан чиқиб кетгани сенсация деб баҳоланди. Францияликлар ўз майдонларида Праганинг «Спарта» жамоасини 3:0 ҳисобида енгаётган эдилар. Кейин бу ҳисоб уларга хотиржамлик баҳш этди чоғи, кейинги дақиқаларда ўз дарвозаларидан 2 та тўп олиб чиқишди. 3:2 натижаси «Спарта» учун жавоб ўйинидан олдин яхшигина имконият такдим этди. Улар ўз майдонларида ўтган матчда рақибларини 1:0 ҳисоби билан ютсалар кифоя эди. Чехлар бу имкониятдан усталик билан фойдаланишди. «Спарта» футболчиларидан Мартин Фридек ва Хорст Зигль киритган тўпларга 86-дақиқада ганалик Абеди Пеле бир гол билан жавоб берди — 2:1. Бу натижа сафарда киритилган гол қоидасига кўра «Спарта»ни гуруҳ босқичига олиб чиқди. Ўзаро кучлари тенг деб баҳоланган «Андерлехт»и(Бельгия) ва ПСВ «Эйндховен» (Голландия) жамоалари ўртасидаги дуэлда бельгияликларнинг қўли баланд келди — 2:0, 0:0.

Сергей Юраннинг жамоаси бўлмиш «Бенфика» эса босқичда Англия чемпиони «Арсенал» билан куч синашди. Лиссабондаги ўйинда 1:1 ҳисоби кайд этилди. Жавоб ўйинида «Арсенал» биринчи бўлиб ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бразилиялик Исайаш ҳисобни тенглаштирди. Бу натижа асосий вақтда сақланиб қолиб, жамоалар қўшимча 30 дақиқаликда курашни давом эттиришди. Қўшимча вақтда яна ўша Исайаш ва россиялик Василий Кульков биттадан тўп киритишиб, «Бенфика»ни кейинги босқичга олиб чиқишди — 3:1.

Мусобақа фаворитларидан бири бўлган Каталониянинг «Барселона» клуби учун ҳам бу босқич осон кечгани йўқ. «Барса» дастлабки ўйинда Германиянинг «Кайзерслаутерн» жамоасини 2:0 ҳисоби билан енгди. Жавоб ўйинида эса улар сал бўлмаса мусобақадаги иштирокларини якунлаёзишди. Ўйиннинг 35 ва 49-дақиқаларида босниялик Дамир Хотич 2 тўп киритиб, икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада эса «Кайзерслаутерн»нинг даниялик легионери Бьярне Гольдбак ҳисобни 3:0га етказди. Агар бу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолинганда Каталония суперклуби «борт» ортида қолиб кетарди. Аммо бу ҳолга «Барса» тарихидаги энг етакчи футболчиларидан бири бўлган Хосе Мария Бакеро кўнмади. Унинг ўйин якунланишига бир нeча секунд қолганда, яъни 90-дақиқада киритган голи жамоасини гуруҳ босқичига олиб чиқди. Кейинчалик бу гол аҳамияти ниҳоятда юқорилиги билан характерли бўлди.

Кейинги жуфтликларда муваффакият козонган «Сампдория»(Италия), «Панатинаикос» (Греция) ҳамда мусобақанинг амалдаги ғолиби «Црвена Звезда»(Югославия) жамоалари гуруҳ босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Дарвоке, ўша даврда дунё сиёсий саҳнасида янги ўзгаришлар содир бўлаётиб, бутун дунё бўйлаб социализмнинг емирилиши кузатилаётган эди. Коммунистик режимга маҳкам ёпишиб олган собиқ Иттифоқ ва Югославия, умуман Шарқий Европа мамлакатларида вазият ниҳоятда нотинч эди. Югославияда уруш олови ёниб турган бўлса, СССР деган улкан мамлакат аста-секин емирилиб битаётганди. Бу спортга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Мамлакатда вазият нотинчлиги учун «Црвена Звезда» ўз майдонида ўтиши керак бўлган ЧЛ-1991/1992 даги барча баҳсларни Австрия майдонларида ўтказди. Кейинчалик мамлакат терма жамоаси ҳам ЕВРО-1992 баҳсларига қатнашишдан бош тортди. Уларнинг ўрнида катнашган Дания терма жамоаси эса бош совринни қўлга киритиб қайтди.

«А» гуруҳида қатнашган «Црвена Звезда» «Сампдория», «Андерлехт» ва «Панатинаикос» жамоалари билан кураш олиб борди. Айнан ана шу мавсумга келиб Чемпионлар кубоги мусобақасининг формати ҳам ўзгарди. Яъни жамоалар нимчорак финал босқичидан сўнг 2 та гуруҳга бўлиниб, финал йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлишди. Гуруҳ ғолиблари мусобақа финалида учрашардилар. Бу янгилик футбол мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди. Мусобақага кескинлик бағишлади, унга бўлган қизиқишни ҳам орттирди.
 
«А» гуруҳидаги дастлабки ўйинда амалдаги ғолиб «Црвена Звезда» Италияда «Сампдория»га ютқазиб қўйди — 0:2. Жавоб ўйинида ҳам итальянлар зафар қучишди — 3:1. «Андерлехт» ва «Панатинаикос» ҳам рақибларга қийинчилик туғдирди. Масалан, «Сампдория» икки ўйинда ҳам «Панатинаикос»ни ютолмади — 1:1, 0:0. «Андерлехт»га эса бир ўйинда ютқазди — 2:0, 2:3. «Црвена Звезда» эса «Панатинаикос»га қарши ўйинни муваффақиятли ўтказди — 2:0, 1:0. Аммо у ҳам «Андерлехт»га бир ўйинда ютқазди — 3:2, 2:3. Бу мусобақа «Црвена Звезда»нинг ҳозирги кунга қадар қатнашган охирги ЧЛ мусобақаси бўлиб қолмокда. Яъни, 1991 йилда ЧЛ ғолиблигини нишонлаган болқонликлар шу пайтга қадар гуруҳ босқичига умуман яқин келмади. Гуруҳда «Сампдория» ғолибликни қўлга киритиб, финал йўлланмасига эга бўлди.

«В» гуруҳида фаворит «Барселона» эди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Уларга бир оз қаршилик кўрсатган Сергей Юраннинг «Бенфика»си билан мусобақа кашфиётига айланган Праганинг «Спарта»си бўлишди. Киев «динамо»чилари эса гуруҳда аутсайдер эканликларини яққол кўрсатиб қўйишди. Шундай бўлса ҳам улар гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлашди. Биринчи турда «Бенфика»ни 31-дақиқада Олег Саленко томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлуб этишди. Шундан сўнг улар кетма-кет 4 та ўйинда ютқазишди. Сўнгги турда эса «Спарта»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида енгишди. Бу сафар ҳам ягона голга Олег Саленко муаллифлик қилди.

Гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлаб, ғалаба билан тугатган «Динамо»нинг бошқа ўйинлари ҳақида ҳам батафсил тўхталгим келди. Зеро, бу жамоа Иттифоқ футболи юкини елкасида кўтариб, кўпчиликнинг суюклисига айланиб бўлганди. Бу даврга келиб Иттифоқ ҳам парчаланиб кетиб, «Динамо» энди Украина номидан мусобақада иштирок этишни бошлади. Масалан, 3-турни «Динамо» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди. Бу жамоалар бир йил илгари Кубок эгалари кубоги мусобақаси чорак финалида ҳам ўзаро беллашишган эдилар. Ўшанда нисбатан тажрибалироқ бўлган «Барса»нинг қўли баланд келганди — 1:1, 3:2. Бу сафар ҳам Каталония суперклуби ёш «динамо»чиларга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Киевда ўтган дастлабки ўйиннинг 33-дақиқасида болгариялик Христо Стоичков «Барса»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундоғам «Барселона»нинг устунлиги остида ўтаётган ўйинда асосан «Динамо» ҳимоячиси Ахрик Цвейба ва «Барса» ҳужумчиси Микаэль Лаудруп ўртасидаги дуэлга кўплаб гувоҳ бўлдик. Ўша куни сардорлик боғичини тақиб майдонга чиққан грузиялик футболчи «Барса»нинг бошқа юлдузларига қарши ҳам мардонавор кураш олиб борди. 68-дақиқага келиб эса Испания терма жамоаси аъзоси Хулио Салинас 2-тўпни «Динамо» дарвозасига жойлаб қўйди — 2:0.
Орадан икки ҳафта ўтиб, «Динамо» ва «Барса» ўртасида «Камп Ноу»да жавоб ўйини бўлиб ўтди. 58-дақиқагача «Динамо» кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатаётган эди. Бироқ ана шу дақиқага келиб, киевликлар ҳимоячиси Юрий Мороз ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Орадан бир дақиқа ўтиб «Динамо» дарвозасига тўп бориб тушса денг. Киевдаги ўйин қаҳрамони Христо Стоичков ҳисобни очди. 82-дақиқада яна унинг ўзи ҳисобдаги фарқни 2тага оширди. Киевдаги ўйинда гол урган яна бир футболчи Хулио Салинас 87-дақиқада ўйиндaги якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.
 
Ўша куни «Динамо»га бир йил олдин Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига ўйнаб кетган литвалик Гинтарас Квиткаускас ҳам ёрдам бера олмади. Навбатдаги ўйинни Лиссабонда «Бенфика»га қарши ўтказган киевликлар бундан-да йирик ҳисобда ютқазишди — 0:5. «Бенфика»нинг ҳужум чизиғида тўп сурган Сергей Юран собиқ жамоаси дарвозасига 2та тўп киритди. Бу икки гол Юраннинг ўша йили ЧЛда тўпурар бўлишига хизмат қилди.

Бу мағлубиятлар шонли тарихга эга бўлган Киевнинг «Динамо» жамоасида кескин ўзгаришлар ясамаса бўлмаслигини яққол кўрсатди. Жамоа яна грандлар қаторига кайтиши учун маълум бир ўтиш даврини босиб ўтишига тўғри келди. Бу давр 1996 йил охирида жамоага яна машҳур Валерий Лобановский бош мураббий бўлиб қайтгунга қадар давом этди.

Гуруҳда кутилганидек, «Барселона» ғолибликни қўлга киритди. Шундай қилиб, 1992 йилнинг 20 май куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечадиган финал ўйинида Испаниянинг «Барселона» ва Италиянинг «Сампдория» жамоалари учрашадиган бўлишди.
 
Бу жамоалар 3 йил муқаддам Кубок эгалари кубоги мусобақасининг ҳам финалида учрашишган ва унда «Барселона» 2:0 ҳисоби билан ғалабага эришган эди. Бундан ташқари «Барса» бир йил илгари ҳам Кубок эгалари кубогининг финалида ўйнаганди. Ўшанда улар Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша ўйинда «МЮ» сафидаги «Барселона»нинг собиқ футболчиси уэльслик Марк Хьюз «дубль»га эришди. У «Барса» раҳбарияти билан келиша олмай, Алекс Фергюсон жамоасига бориб қўшилганди. Каталонияликларнинг ягона жавоб тўпига Рональд Куман муаллифлик қилганди. Орадан бир йил ўтиб яна «Барса» финалда. Бу сафар кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси финалида ғолиблик учун курашмокда. Қизиғи шундаки, «Барселона»дай клуб 3 марта Кубок эгалари кубоги, 3 марта Ярмаркалар кубоги (кейин бу мусобақага УЕФА Кубоги номи берилди)ни қўлга киритган, бир неча марта Испания чемпиони, кубоги соҳиби, умуман жаҳон футболининг байроқдорларидан бўла туриб, бирор марта ҳам Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонмаган экан. Бу пайтга қадар улар 2 марта финалда ўйнашган ва иккаласида ҳам ютказишган. 1962 йилда Эйсебио бошлиқ Португалиянинг «Бенфика»сига 2:3 ҳисоби билан имкониятни бой беришган бўлса, 1986 йилда эса Руминиянинг «Стяуа» жамоасига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйишган эди. Уларнинг рақиблари бўлмиш Генуянинг «Сампдория» клуби учун ҳам агар улар финалда ғалаба козонсалар, бу биринчиси бўларди.

Генуя клуби бир йил аввал Италияда ўз тарихларида биринчи маротаба чемпионлик унвонини нишонлашганди ва бу ғалаба ҳозирги кунга қадар ҳам «Сампдория»нинг ягона Скудеттоси бўлиб қолмокда. Ўшанда жамоа таркибида «Динамо»(Киев)нинг собиқ футболчиси Алексей Михайличенко ўзини кўрсатган эди. Собиқ Иттифоқ терма жамоасининг сардори жамоада плеймейкерлик ишларини қўлга олиб жамоада плеймейкерлик ишларини қўлга олиб, «Сампдория»нинг ўз тарихида илк марта чемпион бўлиши, Италия «А» сериясидек кучли мусобақада ғолиб чиқишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшганди. Дарвоқе, Михайличенко «Сампдория»га келмасидан аввал «Динамо»(Киев) сафида собиқ Иттифоқ чемпионлигини нишонлаганди. Кейин эса 1991 йилда «Сампдория» билан Италия чемпиони бўлди. Бу ерда у жамоадаги айрим футболчилар ва мураббийлар билан келиша олмай келгуси мавсумда фаолиятини Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» жамоасида давом эттирди. Қизиғи шундаки, бу ерда ҳам украиналик футболчи мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунинг учун ҳам Алексей Михайличенко кетма-кет 3 та чемпионатда ғолиб бўлган ягона футболчи сифатида тарихга кирди. Кейин ҳам у «Рейнжерс» сафида кетма-кет 3 мавсум тўп суриб, бўларнинг ҳаммасида чемпионлик унвонини нишонлади. Михайличенкосиз қолган «Сампдория» эса Чемпионлар Кубоги финалига чиққани билан ички чемпионатда умуман қониқарсиз натижа қайд этди. Улар 1991/1992 мавсумида биринчи даврани 13-ўринда якунлашди. Амалдаги чемпион учун бу жуда ёмон натижа эди. Шунинг учун улар иккинчи даврани 7-ўринда якунлай олишди. Таркиб масаласига келсак, уларда Михайличенкодан ташқари ўтган йилги чемпион бўлган таркиб сақланиб қолинганди. Италия терма жамоаси аъзолари Жанлука Виалли, Роберто Манчини, Аттилио Ломбардо, Жанлука Пальюка, Пьетро Верхаводлардан ташқари словениялик Сречко Катанец, бразилиялик Тониньо Серезо каби футболчилар бош мураббий югославиялик Вуядин Бошков бошчилигида ЧЛ финалигача етиб боришди.
 
Уларнинг финалдаги рақиблари бўлмиш «Барселона» эса «Уэмбли»га Испания чемпиони сифатида ташриф буюрди. Уларнинг таркибидаги Субисаррета, Бакеро, Гвардиола, Р.Куман, Стоичков, М.Лаудруп, Гойкоэчеа, Эусебио каби футболчилар ўша даврдаги «Барса»нинг олтин таркибини шакллантиришган эди. Улар бош мураббий Йохан Кройф қўл остида ўз тарихларида илк марта Чемпионлар кубогидаги ғалабани нишонлаш учун келишганди. Аммо ўйин «Барселона» учун осон кечмади. «Сампдория» тарихидаги ҳозирги кунгача энг кучли таркиб футболчилари бир нечта вазиятларни кўкка совурмаганларида борми?.. Чемпионлар Кубоги яна бир марта «Барселона» учун армонга айланарди. Иккала жамоа ҳам ҳарчанд ҳаракат қилмасин, асосий вақтда ҳисоб очилмади.
 
Ниҳоят 112-дақиқада генуяликлар дарвозаси томон эркин жарима тўпи белгиланди. Баногоҳ кўз олдимга ўтган йилги финалда «МЮ» дарвозабони Лес Силини йиқитиб дарвоза тўрига бориб тушган Рональд Куманнинг зарбаси келди. Ха, голландиялик футболчи ана шундай кучли зарбaга эга эди. Агар унинг зарбаси кимгадир тегиб кетса, албатта, уни йиқитмасдан қўймасди. Бу сафар ҳам жарима тўпини Рональд Куман амалга оширди ва гол! Ўтган йилги финалда Куманнинг жаримадан киритган голи фақат ҳисобни қисқартириш учун хизмат қилган бўлса, бу йилгиси «Барселона»га ўз тарихида илк марта Чемпионлар кубогини олиб берди.

Улар буларнинг ҳаммаси учун жамоа ярим ҳимоячиси Хосе Мария Бакеродан чексиз миннатдор бўлмоқлари лозим эди. Бакеро 1/8 финал босқичида «Кайзерслаутерн» дарвозасига сув ва ҳаводек зарур бўлган голни урмаганда, «Барселона» учун бу кунлар қаёқда эди?! Ана шундан сунг «Барса» 4 марта ЧЛ финалида ўйнади ва уларнинг 3 тасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қизиғи шундаки, ҳар учала ғалабани ҳам «Барса» Англия клубларига қарши ўйинларда нишонлаган.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. ФИНАЛ
«БАРСЕЛОНА» — «САМПДОРИЯ» — 1:0 (қўшимча вақт).
Лондон. «Уэмбли». 70827 томошабин. 20.05.1992 й. Ҳакам: Арон Шмидхубер (Германия).
«Барселона»: Субисаррета (С), Нандо, Феррер, Р.Куман, Хуан Карлос, Бакеро, Хулио Салинас (Гойкоэчеа, 64), Стоичков, М.Лаудруп, Гвардиола (Алессанко, 113), Эусебио. Бош мураббий: Йохан Кройф.
«Сампдория»: Пальюка, М. Маннини, Катанец, Пари, Верхавод, Ланна, А. Ломбардо, Тониньо Серезо, Виалли (Бузо, 100), Манчини (С), И. Бонетти(Инверницци, 72). Бош мураббий: Вуядин Бошков.
Гол: Р. Куман (112)

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Биз ҳаммамиз ана шу мусобақа бошланишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Жаҳон футболи юлдузлари ижросидаги ажойиб ўйинлардан завқ олгимиз келади. Мен эса 1991/1992-мавсумидаги ЧЛдан олган таассуротларимни якунлаган ҳолда мақоламни қуйидаги сўзлар билан тугатмоқчиман: Хайр, соғ бўлинг!

Киритилган сана: 03.09.2013 11:46. Ўкилди: 10342 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


TALIMARJON
Сана: 04.09.2013 17:24. TALIMARJONга ёзиш
+-2; -0
blog ham zerikarli bo'b qoldi. bu maqolama yoki moziyga sayoxat?

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 03.09.2013 21:13. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
МТЖга-галабаМТЖга-галабаМТЖга-галабаМТЖга-галабаМТЖга-галабаМТЖга-галаба

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 03.09.2013 17:39. YAHYOHONга ёзиш
+1; -0
Барсадан
Субисаретта, Куман, Стоичков, Лаудруп, Пеп, _____________________________________

Сампдориядан Пальюка, Катанец, Виалли, Манчини, Бонеттиларни танидим холос

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 03.09.2013 16:13. ILHOMBEKTга ёзиш
+1; -0
Пахтакор-79 б-н Утмишдан эртаклар(Абдулла Каххорники эмас) деган маколаларингизни укиганман

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 03.09.2013 14:37. TURDIBAYга ёзиш
+1; -0
ILHOMBEK_______________Ҳа Г.Красницкий, И. Тазетдинов, Дербилар ва «Пахтакор-79» ҳақидаги ва бошқа кўпгина мақолаларим сайтда чиққан.

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 03.09.2013 14:21. ILHOMBEKTга ёзиш
+1; -0
Рахмат Турдибай ака. Сизнинг хам маколаларингиз хам сайтда эълон килинган а?

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 03.09.2013 14:07. TURDIBAYга ёзиш
+1; -0
ILHOMBEKT | 03.09.2013 13:35
Турдибай ака, бу кишини мен танийман. Сафарали ака тирик энциклопедия_________________________________Салом Илхом мен эса Сафарали билан яқинда танишдим. Интернетда ва телефонда тез-тез гаплашиб турамиз. Миллионлар ўйини бўлган футбол ҳақида чуқур билимга эга экан. Ҳа айтганча иккалангиз ҳам бир тумандан (Касби) экансиз.

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 03.09.2013 13:35. ILHOMBEKTга ёзиш
+1; -0
Турдибай ака, бу кишини мен танийман. Сафарали ака тирик энциклопедия

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 03.09.2013 13:26. TURDIBAYга ёзиш
+1; -0
Мақола жуда яхши чиқибди. 1191/1992 йиллардаги мавсумда олдингиларидан фарқли равишда биринчи марта гуруҳ босқичи ўйинлари бўлиб ўтган эди. Сафарали укамизнинг ижодига омад тилаб қоламан.

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 03.09.2013 13:24. ILHOMBEKTга ёзиш
+1; -0
Барселона хамманинг жонига тегибди чоFи, хамма эътироз билдиряпти, Сафарали ака, эртага Реал хакида макола ёзинг.

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 03.09.2013 13:10. ILHOMBEKTга ёзиш
+1; -0
Ушандаги Барселона хозиргисидан кучли эди менимча.

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 03.09.2013 12:19. AJUZBEKга ёзиш
+1; -0
Субисаррета, Р.Куман уш фактлар зур эди. Гап йук

Ушбу фикрга жавобан


CHAQIR
Сана: 03.09.2013 11:55. CHAQIRга ёзиш
+1; -0
RAXMAT

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.