Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Истеъдодларни қандай қилиб қадрлаш мумкин?

Баҳо:
+1; -0

Яқиндагина Экваториал Гвенияда якунланган Африка миллатлар кубоги финалида қитъанинг икки кучли жамоаси — Кот-д’Ивуар ва Гана кураш олиб борди. Иккала жамоа ҳам мусобақанинг яққол фаворити эдилар. Амалда ҳам бу ўз исботини топди.

Бу жамоалар таркибидаги Коло Туре, Яҳё Туре, Жервиньо, Бони, Асамоа Гьян, Андре Айю, Вакасо Муборак каби катта футболда танилиб улгурган футболчилардан ташқари бир қанча ёш истеъдодларни ҳам кўрдик. Масалан, Гана терма жамоасининг иқтидорли ҳужумчиси Кристиан Атсу келгуси мавсумни Лондоннинг "Челси" клубида бошлайди. Худди шунингдек, бирор мусобақада ўзини кўрсатган футболчига турнир якунлангач ҳаридорлар кўпайганидек, бу каби истеъдодларга кимдир қармоқ ташлаб турган бўлса ажабмас. Ҳаммамизга маълумки, бунақа олди-сотдининг орқасида биринчи навбатда бизнес ётади. Ана шундай истеъдодлар вақти келиб дунё футболида ўз ўрнига эга футболчилар бўлиб етишадиларми ёки бизнес тегирмонининг тоши остида янчилиб кетадиларми? Келинг, биз бошқа мулоҳазаларни қўя туриб, ҳозирча ҲАҚИҚИЙ ФУТБОЛ тўғрисида сухбатлашсак...

"Реал"га сиғмаган Бальбоа
Мусобака мезбони Экваториал Гвинея терма жамоаси ҳам анча мухлисларини хурсанд қила олди. Гуруҳдаги дастлабки 2 ўйинни дуранг натижа билан бошлаган Экваториал Гвинея терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинни Габон терма жамоасига қарши ўтказди. Ўйиннинг 54-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Хавьер Бальбоа бир неча рақибни ортда қолдириб жарима майдончасига ёриб кирди. Уни рақиблар кўполлик билан тўхтатишди. Ҳакам иккиланмай 11 метрли нуқтани кўрсатди. Пенальтини жабрланувчининг ўзи бехато амалга оширди. Бальбоа фамилиясига кузим тушиб, бирдан сергак тортдим. Қайси Бальбоа бу?

2007-2008 йиллар мавсумида Мадриднинг "Реал" жамоаси Ла-лигада ғолиб бўлганди. Уларнинг таркибида ёш ҳужумчи Бальбоа порлаганди. У кўпинча захирадан майдонга тушса-да, барибир майдонда ўзини кўрсатарди. Ҳамма унинг келажакда "Реал"нинг моҳир ҳужумчиси бўлиб етишишига ишонарди. Аммо, келгуси мавсумда у Лиссабоннинг "Бенфика"сига ижарага бериб юборилди. Шу-шу мен бу футболчини қайтиб кўрмадим. Экваториал Гвинея терма жамоаси сафида ўйнаган Хавьер Бальбоа ўша футболчи эмасмикан, деган ўй хаёлимдан кечди. Интернет саҳифаларига мурожаат этдим. Ўйлаганимдай бўлиб чиқди. Ҳозирги кунда Португалиянинг ўртамиёна "Эшторил" клубида туп тепаётган Хавьер Бальбоа бу ўша мен билганим бир вақтлар Мадриднинг "Реал" клубида порлаган Бальбоа эди.

Хавьер Бальбоа 1985 йилда Мадридда таваллуд топган. Унинг ота-онаси экваториал гвинеялик иммигрантлар. Мадриднинг "Реал" клуби мактабидан чиққан. Футбол сирларини ҳам шу ерда ўрганган. Дастлаб "Реал"нинг фарм-клуби ҳисобланмиш "Реал Мадрид Кастилья" клубида бошлаган Бальбоа кейинчалик асосий жамоага қабул қилинди. "Реал" сафида энди ўзини кўрсатай деганда "Бенфика"га ижарага бериб юборилди. Такдир тақазоси билан у Экваториал Гвения терма жамоасида қўним топди.

Габон терма жамоасини 2:0 ҳисоби билан мағлуб этган Экваториал Гвинея чорак финалда Тунис терма жамоаси билан тўқнашди. 70-дақиқада тунисликлар ҳужумчиси Аҳмад Акаичи ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳамма нарса ҳал бўлгандек кўринганди. Ана шу дамда ҳам жамоасига Бальбоанинг ёрдами асқотди. 90-дақиқада у ўзи пенальти ишлади ва ўзи пенальтидан гол киритиб, жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Қўшимча вақтда Бальбоа ўзининг ўйиндаги 2-голини киритди ва жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Ярим финалда Бальбоа ва унинг жамоасига осон бўлгани йўқ. Чунки бундан бу ёғига кучсиз рақиб бўлмаслиги аниқ эди. Жаҳон чемпионатларида катта тажрибага эга, катта футболда танилиб улгурган футболчилардан тузилган Гана терма жамоаси Экваториал Гвинеяни 3:0 ҳисоби билан тор-мор этди. 3-ўрин учун матчда Бальбоа жамоадошлари Конго ДР терма жамоаси билан кураш олиб боришди. Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмай, жамоалар пенальтилар сериясида кураш олиб боришди. Пенальтилар сериясида Хавьер Бальбоа ва унинг жамоадоши Рауль Фабиани хатога йўл қўйишди. Ҳа, омад ва омадсизлик ёнма-ён юради деб шуни айтсалар керак-да. Аммо нима бўлганда ҳам Бальбоа ва унинг жамоадошлари чемпионатни ажойиб ўтказишди. Лекин унинг Европа футболида ўз ўрнини топиб кетолмагани ғоят ачинарли. Бальбоага ўхшаб бизнес замони талаблари йўлида қурбон бўлганлар қанчадан-қанча...

Кот-д’Ивуар-Гана: 23 йиллик матч-реванш
Финалда кутилганидек, Кот-д’Ивуар ва Гана терма жамоалари кураш олиб боришди. Чунки бу жамоалар кейинги йилларда анча мазмунли ўйин намойиш этишиб, жаҳон чемпионатларида ҳам Африка қитъаси номидан муносиб иштирок этиб келишаётган эди. Айниқса, Гана ЖЧ-2010да ярим финалга чиқишига бир баҳя қолганди.

Мавзуга қайтамиз. Бундан 23 йил илгари Сенегал мамлакатида ташкил этилган Африка Кубоги финалида ҳам бу жамоалар кураш олиб боришган. Ўшанда Гана терма жамоаси мусобақада яққол фаворит эди. Уларнинг таркибида нафакат Африка футболида, балки дунё футболида ҳам ўз обрўсига эга бўлган Абеди Пеле номи билан машҳур Абеди Айю ҳаракат қиларди. Биз африкалик Пеленинг ўйинларини ўша пайтлари Марселнинг "Олимпик" клуби сафида мириқиб томоша қилганмиз. У 1993 йилда "Олимпик" билан финалда Италиянинг "Милан" клубини 1:0 ҳисоби билан енгиб, Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганди. Африка Кубоги-1992 да ҳам Абеди Пеле жамоадошлари йўлида учраган ҳар қандай рақибни енгиб финалгача етиб боришди. Гуруҳда Миср ва Замбия термаларини минимал ҳисоб билан енгган ганаликлар, чорак ва ярим финалларда Конго ва Нигерия терма жамоаларини бир хил 2:1 ҳисоби билан енгишди. Бу ўйинларда Абеди Пеле ва унинг жамоадоши Германиянинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Энтони Йебоанинг ҳиссаси катта бўлди. Аммо финалда маълум сабабларга кўра Абеди Пеле ва жамоанинг бошқа бир етакчиси Али Иброҳим ёрдам бера олмади. Бу нарса ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Финалда Абеди Пеле жамоадошлари Кот-д’Ивуар термасига пенальтилар сериясида ютқазди — 11:10!

2015 йилги финалда ҳам ҳисоб сал бўлмаса ўша 1992 йилги ҳисобга бориб қолай деди. Дастлаб Кот-д’Ивуар терма жамоаси 2 ҳужумчиси Вильфред Бони ва Гаджи Талло мўлжалда адашишди. Бу имкониятдан ганаликлар фойдалана олишмади. Пенальтилар сериясида бу сафар ҳам "филлар"нинг қўли баланд келди — 9:8. Дарвоқе, 2015 йилги финал ўйинида Гана терма жамоаси сафида Абеди Пеленинг ўғиллари Жордан ва Андре Айюлар оталарининг "қасосини" олиш учун майдонда тўп тепишди. Аммо улар ҳам "филлар"дан 1992 йилги мағлубият аламини олиша олмади. Кот-д’Ивуар термаси эса жамоанинг сўнгги йиллардаги яққол етакчиси Дидье Дрогбасиз чемпионатга ташриф буюрди.

Айтганча, 2006 йил ва 2012 йилда Кот-д’Ивуар Африка Кубоги финалида ўйнаганди. Ўшанда жамоа етакчиси Дидье Дрогбанинг пенальтини нотўғри амалга ошириши сабаб Кот-д’Ивуар термаси кумуш медаль билан қаноатланди. Бу сафар "филлар" чемпионатга Дрогбасиз ташриф буюришди ва ниҳоят учинчи уринишда мақсадларига эришишди. Тақдирни қаранг! Уларни Гана терма жамоасига қарши ўйиндаги 23 йиллик матч-реванш ҳам қўрқитмади. Мен Кот-д’Ивуар ва Гана терма жамоаларида бир қанча истеъдодларни кўрдим, лекин улар ҳам Европадаги трансферлашган футболнинг кучли босимига дош бера олишармикан? Вақт кўрсатади.

Ўзимизда-чи?
Биз бир вақтлар Италиянинг "Ювентус" клубида ўйнайдиган Илёс Зейтуллаевдан мағрурланиб юрардик. Илёс 2002 йилда ёшлар термамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. Кейинчалик, терма жамоамизга ҳам жалб этилиб, бир нечта ўйинларда ўзини ҳам кўрсатди. Шахсан мен ҳам унинг ёрқин келажаги борлигига ишонардим. Аммо кейинчалик у қайларгадир йўқолиб кетди. Ахир у ҳозир 31 ёшда.

Ёки Осиё Кубоги-2007да Азиз Ибрагимов порлади. Братиславанинг "Слован" клубида ўйнайди деб ғурурланиб юрадиганимиз бу футболчимиз ҳам ишончни оқламади. Унинг Словакия ва Чехия бўйлаб сафарлари анчагача давом этди. Бу ёқда терма жамоамиз мураббийлари Азиз Ибрагимов деган футболчи борлигини унутиб ҳам юборишди.

Ниҳоят, Осиё Кубоги-2015да Сардор Рашидов ана шундай юксак истъдод эгаси сифатида танилди. Шахсан бу футболчи менда ҳам жуда ёрқин таассурот қолдирди. Узун-қулоқ гапларга қараганда, унга Италиянинг "Интер" ва Англиянинг "Манчестер Сити" жамоалари харидор эмиш. Ҳар нима бўлганда ҳам биз Сардорга омад тилаймиз. Бироқ олди-сотдиси максимал нуқтага чиққан ҳозирги замон футболининг рақобатига дош бериш кийин. Жуда қийин!..

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 13.02.2015 00:48. Ўкилди: 12336 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHUHRATXOJA
Сана: 20.02.2015 21:07. SHUHRATXOJAга ёзиш
+0; -0
Sardorga omad!

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 14.02.2015 17:46. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
UZBARSга, хей йибанистон нимасини тушунмайсан. Сан учун урисчалаб ёзиш керайми? Хе сани ясаганни узим юмшок жойига тепай.

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 14.02.2015 17:42. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
Макола ажойиб, лекин узимизнинг куп жой ажратмабсиз-да, хурматли муаллиф

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 14.02.2015 03:51. UZBARSга ёзиш
+0; -0
макола просто бекорчилидан ёзилганга ухшиди. Максад Африкадан бошлаб узимизга обкелишми? Агар тахлилий буса жуда саёз. Ториси нима максад, нима мавзулигиниям тушунмадим.

Ушбу фикрга жавобан


MIKUSHA
Сана: 13.02.2015 05:02. MIKUSHAга ёзиш
+0; -0
Гапираман десайиз гап куп... Тугрисини айтганда узи бизада яхши Тренер хам комади минг афсус((((Шу борганда Тожик,ё Киргиз даражасида тушиб борамизми деб куркаман(((Африкадагилага кесак улар болалигидан футбол билан яшайди, 100% берилиб уйнайди жисмонан бакуват! Замонавий футбол анчайин узгариб кетган ... энг аввало тренирофка системасини тубдан узгартиришимиз керак (Уфф ходимлариниям бир нечтасини!) Биза хали Собик Иттифок шаклантирган системадамиз((((( Лотин Америка, Африка Ва Европа биринчи уринда Жисмоний машклар яни тренажер ва хоказолар кейин техника ... бизачи югуриш ё квадрат иккига булиниб футбол тамом(((((( боллани ахволига караб рахминг келади ОЗГИН (((((

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.