Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

«Камбэк» — футбол безаги

Баҳо:
+0; -0

"Барселона"нинг Чемпионлар лигасида "камбэк" намойиш қилгани ҳақидаги афсона узоқ йиллар ҳеч кимнинг ёдидан ўчмаслиги, шубҳасиз. Гарчи ўйиндаги шубҳали пенальтилар, ҳакамнинг қарорлари кимларгадир ёқмаган бўлса-да, бу ғалаба, бу натижа тарихга айланди.

Футбол тарихида ана шундай "камбэк"лардан бир нечтаси содир этилган. ЖЧ-1954 ўйинлари голларга бой ўтган. Ўша мусобақа чорак финалидаги Швейцария - Австрия ўйинида дарвозаларга жами 12 та гол киритилди. Дастлаб Швейцария 3:0 ҳисоби билан олдинда борди. Кейин эса Австрия терма жамоаси вазиятни ўз томонига оғдириб, рақиб дарвозасини бирин-кетин ишғол қилишга киришиб кетди. Якуний ҳисоб ҳатто хоккейда ҳам камдан-кам кўринадиган ҳисоб билан якунланди — 7:5. Австрия фойдасига.

Орадан йиллар ўтди. ЖЧ-1966да Осиё вакили КХДР терма жамоаси кашфиётлардан бири сифатида порлади. Улар гуруҳда Италия ва Чили каби кучли терма жамоаларни ортда қолдириб, чорак финалда Эйсебио бошлиқ Португалия терма жамоаси билан рўбарў келишди. Дастлабки 30 дақиқада корейслар мўжиза кўрсатиб, рақиб дарвозасига 3 та гол киритди. Кейин эса Португалия терма жамоаси "камбэк" намойиш этишга киришиб кетди. Рақиб дарвозаси кетма-кет 5 та тўп киритди. Голлардан 4 таси жамоа етакчиси Эйсебио ҳисобига ёзилди. Ҳа айтганча, Португалия футболи афсонаси Чемпионлар Лигаси-1961/1962 финалида ҳам "камбэк" намойиш қилганди. Ўшанда унинг жамоаси "Бенфика" ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Мадриднинг "Реал" жамоасидан 0:2 ҳисобида ортда борди. Кейин "қора марварид"нинг саъй-ҳаракатлари эвазига вазиятни ўз томонига оғдирди. Эйсебио рақиб дарвозасига 3 та тўп киритди. Бир йил муқаддам "Барcелона"ни ҳам финалда "камбэк" қилиб енгган "Бенфика" бу сафар "Реал"дан устун келди — 5:3.

ЖЧ-1982 ярим финалида ГФР-Франция ўйинида ундан-да, чиройли "камбэк" кўрдик. Европанинг икки кучли терма жамоаси ўртасида ўтган ўйинда асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча 30 дақиқаликнинг дастлабки дақиқаларида французлар 3:1 ҳисоби билан олдинга чиқиб олишди. Ана шундай кейин қолган 10-12 дақиқа мобайнида "немис машинаси" "камбэк"ни бошлаб юборди. Румменигге ва Фишернинг голларидан кейин ҳисоб 3:3 кўринишини олди. Пенальтилар сериясида эса ҳар доимгидек немисларга омад кулиб боқди.

Одатда немис жамоалари "камбэк"нинг ҳақиқий усталари саналишади. Бременнинг "Вердер" жамоаси УЕФА кубоги-1987/1988 нимчорак финалида Москванинг "Спартак" жамоасига дастлабки ўйинда сафарда йирик ҳисобда ютқазди — 1:4. Жавоб ўйинида эса рақибни бутунлай нокаут қилишди — 6:2.

"Вердер" ижросидаги навбатдаги "камбэк" Чемпионлар лигаси-1993/ 1994 гуруҳ босқичидаги "Андерлехт"га қарши ўйинда қайд этилди. "Машшоқлар" ўша куни ўз майдонларида биринчи таймдан кейин 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эдилар. Танаффусдан кейин улар немис жамоаси эканликларини эслаб қолишди чоғи, бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол этишга киришиб кетишди. Якуний ҳисоб — 5:3.

Дарвоқе, "Барселона" бундан олдин ҳам "камбэк" қилган. Каталонияликлар Чемпионлар лигаси-1985/1986 ярим финалида биринчи ўйинда Швециянинг "Гётеборг" жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. "Камп Ноу"да кечган баҳсда жамоа фахрийси Пичи Алонсо хет- трик қайд этиб "камбэк" сари дадил қадам ташлади. Пеналтилар сериясида "Барселона"нинг омади келди.

Худди шунингдек, ПСЖ ҳам "камбэк" қилишга эришган. УЕФА Кубоги-1992/1993 чорак финали дастлабки ўйинида Мадриднинг "Реал" жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазган ПСЖ жавоб ўйинида "камбэк" билан жавоб берди — 4:1. "Реал" таркибидаги 1994 йилги жаҳон чемпиони Рикардо Роча, Фернандо Йерро, Луис Энрике, Иван Саморано каби таниқли номлар "камбэк"ка қарши бирор чора қўллай билишмади.

Худди шу мусобақанинг 1993- 1994 мавсумидаги "Карлсруэ" - "Валенсия" баҳсидаги натижани "суперкамбэк" десак ярашармикан. Немис жамоаси биринчи ўйинни 1:3 ҳисоби билан бой бериб, жавоб баҳсида "кўршапалаклар" дарвозасига оз эмас- кўп эмас жавобсиз 7 та гол жойладилар.

Кўпчилик Чемпионлар лигаси- 1999 финалидаги "Манчестер Юнайтед" кўрсатган "камбэк"ни эслайдилар-у, худди ўша ўйиннинг кўчирилган нусхаси бўлган Евро-2004 даги Франция-Англия ўйинини ҳеч ким эсламайди. Ўшанда дастлаб Фрэнк Лемпарднинг аниқ зарбасидан кейин инглиз ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Девид Бекхем пенальтини кўкка совурди. Ўйиндаги тўхталишлар учун ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди. Ана шу дақиқаларда Франция етакчиси Зинеддин Зидан "дубл" қайд этди ва 1999 йилда Барселонада қайд этилган "камбэк"ни такрорлади.

Кейинчалик, "Ливерпул" - "Милан" ўйинидаги "камбэк" футбол тарихидаги энг яхши "камбэк"лардан бири бўлди.

Ҳа дарвоқе, Англия лига кубоги-2004 даги "Тоттенхем"- "Манчестер Сити" баҳси ҳақида ҳеч нарса демабмиз-ку. Ўшанда биринчи бўлимдан кейин 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган "Манчестер Сити" майдонда бир киши кам қолди. Аммо ана шу битта кам қолган таркиб билан рақиб дарвозасига бирин-кетин 4 та гол киритишга эришди.

2013 йил баҳорида ўтказилган "Боруссия"(Дортмунд) - "Малага" ўйинида ҳам ажойиб "камбэк" кўрдик. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган "Боруссия" ҳакам томонидан қўшиб берилган охирги 2 дақиқада 2 та гол киритишга эришди.

Хуллас, футбол тарихида қайд этилган ажойиб "камбэк"лар жуда ҳам кўп. Биз келгуси мусобақаларда бундан ҳам чиройли "камбэк"ларни кутиб қоламиз. Ахир футбол шуниси билан гўзал.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 12.03.2017 12:32. Ўкилди: 7840 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KONSTOVAR
Сана: 12.03.2017 15:33. KONSTOVARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 12.03.2017 14:39. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 12.03.2017 14:38. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.