Кириш Регистрация
14/11 15:30 Мьянма - Тожикистон
14/11 16:00 Туркманистон - КХДР
14/11 16:15 Қирғизистон - Япония
14/11 17:00 Гонконг - Баҳрайн
14/11 17:00 Мальдив ороллари - Филиппин
14/11 17:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
14/11 17:45 Малайзия - Таиланд
14/11 18:00 Ливан - Жанубий Корея
14/11 18:00 Вьетнам - БАА
14/11 19:00 Афғонистон - Ҳиндистон
14/11 19:00 Сурия - Хитой
14/11 20:00 Ироқ - Эрон
14/11 20:00 Уммон - Бангладеш
14/11 20:00 Яман - Фаластин
14/11 21:00 Иордания - Австралия
14/11 21:00 Кувайт - Хитой Тайпейи

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Замбаракнинг ўқи

Баҳо:
+0; -0

"Реал"нинг Палма де Мальоркадаги мағлубияти кўпгина саволларга ойдинлик киритди. Оролликлар ҳар томонлама "Реал"дан устун ўйнашди. "Реал"нинг ёши ўтиб қолган футболчилардан тузилган жамоаси барибир бир кун бўлмаса бир кун қоқиларди.

Ахир, 33 ёшли Серхио Рамос, 34 ни уриб қўйган Лука Модрич, 32 ёшли Бензема... Хуллас, жамоанинг ўзаги қариб бўлган. Жамоанинг кучи бор-йўғи бир таймга етяпти. Клуб академиясидан ҳам муносиб ўринбосарлар чиқмаяпти. Чиққанларини ҳам улғаймасидан пуллаб юборишган. Мората, Хесе, Мата, Маркос Алонсо каби футболчилар ҳозирги кунда "Реал"га жуда керак. Трансфер сиёсатида ишлар кўнгилдагидек эмас. Олиб келинган Эден Азар, Лука Йович кабилар ҳали "Реал"га муносиб эканликларини исботлашгани йўқ. Неймар ва Мбаппени эса “ПСЖ” икки дунёда ҳам қўйвормайди. Ана шунинг учун Перес жаноблари ҳамма айбни ўз бўйнига олаверса ҳам бўлади.

Энг асосийси, жамоага Роналду етишмаяпти. Роналдудек футболчи "Реал"га бошқа келадими-йўқми билмайман, лекин ана шу йўқотиш жуда катта йўқотиш эди. Минус 40 та - 50 та гол дегани эди бу. Гарет Бэйлнинг Чемпионлар лигаси финалида киритган акробатик голидан кейин, жамоада келгусида етакчиликни қўлга олишини айнан у қўлга олади дейишди. Аммо Бэйл Роналдунинг ярмича ҳам эмас экан. Ўзи ўша 2017-2018 мавсумидаёқ "Реал"нинг даври тугаётгани аёнлашганди. Футболчиларнинг ёши ўтиб қолган, жамоани ёшартириш кун тартибидаги асосий вазифалардан бири эди. Аммо кетма-кет Чемпионлар Лигасидаги 3 марта ғолиблик ҳамманинг бошини айлантириб қўйди.

"Реал" ўзини дунёда энг зўр ҳисоблаб, келажак ҳақида ўйламай қўйди. Ўтган йилги шармандали натижадан кейин Зидан жамоага бош мураббий бўлиб қайтди. Бироқ ихтиёрида муносиб жамоа бўлмагандан кейин у ҳам нима қилсин? 33-34 ёшли қариялардан тузилган жамоа бир мавсум Ла-лига ўйинлари шиддатига дош бера оладими? (Мен Чемпионлар Лигаси ўйинларини қўшмай айтяпман). Дарвоқе, Зидан жамоани қутқаргани, ёрқин ғалабаларга бошлагани келди. "Реал"нинг ўрнида Сан-Марино терма жамоаси бўлганда ҳам Зидан ўзини кўрсата оладими?

Хуллас, бу ўйинчилар билан, Зидан бобо, ҳеч нарса қилолмайсиз. Рақиб академиясидан Карлос Перес, Ансу Фати каби истеъдодлар етишиб чиқаётган пайтда "Реал" академияси умуман мақтанолмайди. Хуллас, Зидан бобо, сиз "Реал"да авлодлар алмашинувига эҳтиёж сезилиб, бу борада клубда ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаётган пайтда келдингиз. Яна ўша 30 дан ўтиб кетган "мегаюлдузлар" билан ишлашга мажбурсиз. Бу ёқда "Реал" мухлислари жамоадан фақат ва фақат ғалаба кутади. Сиз эса ана шундай янгиланишга муҳтож жамоага қайтиб ўзингизни ЗАМБАРАК ЎҚИга тутиб бердингиз. Бу ёғига эса сизга сабр тилаймиз...

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 24.10.2019 01:23. Ўкилди: 649 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.