Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

ЖЧ-2014. Ярим финалда ҳам эски танишлар

Баҳо:
+0; -0

Ярим финал босқичида бир-биридан кучли 4 жамоа финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Бугунги кунга келиб анча шаклланган таркибга эга Германия терма жамоаси майдон эгалари — Бразилия терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Бразилия халқи ҳанузгача ўз майдонида ЖЧ-1950 финалидаги мағлубиятни унутишмаган. Аргентина-Голландия баҳси ҳам алоҳида мавзу. Лео Месси ва унинг жамоадошлари бош совринни мақсад қилиб олишган бўлишса, "учар голландлар" ниҳоят голланд ҳам футболида ҳанузгача армон бўлиб келаётган жаҳон чемпионлиги учун яна бир марта ҳаракат қилиб кўради. Бу жамоалар аввалги мусобақаларда ҳам бир неча марта ўзаро куч синашишган. Қуйида биз ана шу ўйинларга тўхталиб ўтамиз.

ГОЛЛАНДИЯ- АРГЕНТИНА
Голландия футболи ўтган асрнинг 70-йилларига келиб анча юксалди. Чемпионлар Кубогида Роттердамнинг "Фейеноорд" клуби бошлаб берган ғолиблик анъанасини ундан кейинги йилларда Амстердамнинг "Аякс" клуби ўзининг хет-триги билан давом эттирди. Ринус Михельс ва Йохан Кройф етакчилигидаги "Аякс" 1971-1973 йилларда кетма-кет 3 марта Чемпионлар Кубогида ғолиб чиқди. Бош мураббий Ринус Михельс ва футбол афсўнгари Йохан Кройф ЖЧ-1974да сал бўлса Голландия терма жамоасини ғолиблик сари бошлаб келардилар. Агар финалда майдон эгалари ГФР терма жамоаси тўғри келмаганда. Аммо бунгача "зарғалдоқранглилар" ўзларининг мундиалдаги энг кучли жамоа эканликларини исботлаб бўлишганди. Жаҳон чемпиони Бразилия терма жамоаси "қизил лолалар" томонидан 2:0 ҳисоби билан таслим этилди. Айниқса, ярим финал гуруҳи босқичидаги Аргентина терма жамоаси устидан қозонилган ишончли ғалабани голландияликлар ҳанузгача терма жамоа иштирокидаги энг ёрқин ўйин деб билишади. Тотал футболнинг энг гўзал намунаси ўшанда бутун дунёни лол қолдирганди.

ЖЧ-1974. Ярим финал гуруҳи
ГОЛЛАНДИЯ-АРГЕНТИНА-4:0
Гельзенкирхен. "Паркштадион". 55348 томошабин. 26.06.1974.
Ҳакам: Боб Дэвидсон(Шотландия)
Голландия: Йонгблад, Крол, Рийсберген, Хаан, Сурбиер (Исраэль, 84), ван Ханегем, Янсен, Неескенс, Кройф, Ренсенбринк, Реп.
Бош мураббий: Ринус Михельс.
Аргентина: Карневали, Перфумо, Са, Вольф(Глария,49), Рубен Айяла, Эредия, Телч, Бальбуэна, Хаусман (Кемпес, 46), Скео, Язалде.
Бош мураббий: Владислао Кап.
Голлар: Кройф (10, 90), Крол (25), Реп (73)

Қолаверса, ўша учрашувдаги голлар ва хавфли вазиятларни куйидаги видеотасвирдан ҳам томоша қилишингиз мумкин:



ЖЧ-1978да ҳам Голландия терма жамоаси финалгача етиб борди. Аммо таркибда жамоа етакчиси Йоханн Кройф йўқ эди. Шундай бўлса "учар голландлар" мундиалда ўта кучли ўйин намойиш этишди. Финалгача бўлган йўлда улар Эрон, Перу, Шотландия, Италия, Германия, Австрия терма жамоалирини ортда қолдиришди. Финалда голландларни бошқа бир мезбон Аргентина терма жамоаси кутиб турарди. Ахир 4 йил илгари ҳам мундиал финалида улар мезбонларга ютқазишганди.

Бу сафар ҳам мезбонларга қарши баҳс омадли кечмади. Учрашувда финал хуштаги янграшига бир неча сония қолган. Ҳисоб 1:1. Ана шунда голландлар ҳужумчиси Роб Ренсенбринкнинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Голландия терма жамоаси ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионлигини нишонлаш учун бир неча сантиметр етмади. Жаҳон чемпионатларининг 1000-голи муаллифи Ренсенбринк ҳам буюклар каторидан жой олиши учун ана шу сантиметрлар халал берди. Қўшимча вақтда 2 тўп киритган Аргентина терма жамоаси ғалабани илиб кетди ва ўз тарихида илк марта жаҳон чемпиони бўлди.

ЖЧ-1978 й. Финал.
АРГЕНТИНА – ГОЛЛАНДИЯ - 3:1. Қўшимча вақт.
Буэнос-Айрес. "Эль-Монументаль". 71483 томошабин. 25.06.1978й.
Ҳакам: Сержио Гонелла (Италия)
Аргентина: Филлол, Л.Гальван, Ольгин, Пассарелла, Тарантини, Ардилес (Ларроса, 46), Гальего, Бертони, Кемпес, Луке, Ортис (Хаусман, 75).
Бош мураббий: Луис Сезар Менотти.
Голландия: Йонгблад, Портвлие, Крол, Брандтс, Янсен (Сурбиер, 73), Хаан, Неескенс, Р.ван де Керкхоф, В.ван де Керкхоф, Ренсенбринк, Реп (Наннинга, 59).
Бош мураббий: Эрнст Хаппель.
Голлар: Кемпес (38, 105), Наннинга (82), Бертони (116).

Орадан 20 йил ўтиб ЖЧ-1998да ҳам Голландия ва Аргентина мусобақа ярим финалида учрашишди. Бу ўйин ҳам ўзининг драматик вазиятлари билан ёдда қолди. 12-дақиқада голландлар ҳужумчиси Патрик Клюйверт ҳисобни очиши ва орадан 5 дақиқа ўтиб Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Клаудио Лопеснинг ҳисобни тенглаштириши... Ўйин тенг курашлар остида кечарди. Бир вазиятда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Габриэль Батистутанинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. 76-дақиқага келиб голландлар ҳимоячиси Артур Нуман майдондан четлатилди. Сон жиҳатдан устунлик ҳам жанубий америкаликларга фойда бермади. Қайтанга 87-дақиқага келиб уларнинг ишонган ўйинчиларидан бири Ариэль Ортега ҳам ҳакам томонидан майдондан четлатилди. У голландлар дарвозабони Эдвин ван дер Сарни калла қўйиб йиқитгани учун бу жазога лойиқ кўрилди. Ўйин якунланиши арафасида эса голландлар ҳужумчиси Деннис Берхкампнинг суперголи ўйинга нуқта қўйди. Голландия терма жамоаси бу баҳсда устун келди.

Ўйиндаги вазиятлар ва Деннис Берхкампнинг ўша голини кўришни истаганларга мана бу видеотасвирни томоша қилмокни тавсия этган бўлардим:


ГОЛЛАНДИЯ – АРГЕНТИНА - 2:1
Марсель. "Велодром". 60000 томошабин. 04.07.1998й.
Ҳакам: Артуро Брисио Картер (Мексика)
Голландия: ван дер Сар, Рейзигер, Стам, Ф. де Бур, Нуман, Йонк, Р. де Бур (Овермарс, 64), Коку, Давидс, Берхкамп, Клюйверт.
Бош мураббий: Гуус Хиддинк.
Аргентина: Роа, Роберто Айяла, Шамот (Бальбо, 90), Сенсини, Альмейда (Пинеда, 67), Симеоне, Верон, Х.Дзанетти, К. Лопес, Батистута, Ортега.
Бош мураббий: Даниэль Пассарелла.
Четлатишлар: Нуман (76), Ортега (87).
Голлар: Клюйверт (12), Клаудио Лопес (17), Бергкамп (90).

Шундан сўнг Голландия ва Аргентина ЖЧ-2006 гуруҳ босқичида тўқнаш келишди. Олдинги ўйинларда рақибларини мағлуб этиб, плей-офф масаласини ижобий ҳал қилган иккала жамоа бу ўйинда расмиятчилик учун майдонга тушишди деса ҳам бўлади. Учрашувда ҳисоб очилмади.

Мана энди ЖЧ-2014 ярим финалида ҳам икки буюк жамоа ўртасидаги яна бир беллашувга шохид бўламиз. Хаётидаги энг юксак орзусини руёбга чиқариш учун жиддий ахд қилган Лео Месси жамоадошлари ва шунча юлдузларни жаҳон футболига етиштириб бериб ҳам жаҳон чемпиони бўлолмаган Голландия терма жамоаси ўртасидаги кураш қизғин кечиши аниқ. Нима бўлганда ҳам голландияликларнинг кўз ўнгига Аргентина деганда биринчи навбатда ЖЧ-1978 финалидаги Роб Ренсенбринкнинг устунга тегиб қайтган зарбаси келаверади...

БРАЗИЛИЯ-ГЕРМАНИЯ
Дунёнинг ишлари қизиқ-да. Жаҳон чемпионатлари тарихида энг яхши натижаларни қайд этган Бразилия ва Германия терма жамоаларининг йўллари ЖЧ-2002 финалига қадар бирор марта ҳам кесишмади. Ўша ўйинда немислар етакчиси Микаэль Баллак иштирок этмади. У ярим финалда Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйинда карточкаларни кўпайтириб олганди. Финал ўйини дастлаб тенг курашлар остида бошланди. Иккинчи бўлим бошларида бразилияликлар дарвозабони Маркос немислар ҳужумчиси Оливер Нойвилнинг жаримадан йўллаган зарбасини катта қийинчилик эвазига қайтарди. Агар ўша вазиятда гол бўлгандами?..

Ниҳоят ўйин якунланиши арафасида юлдузли таркибга эга бўлган Бразилия барибир ўз сўзини айтди. Роналдонинг "дубли" Бразилия терма жамоасига 5-чемпионликни тақдим этган бўлса, немисларда Микаэль Баллакнинг ўрни жуда-жуда билинди...

Ўша ўйиндаги вазиятларни томоша қилмокни истаганларга мана бу видеотасвирни кўрмоқни тавсия этаман:

Қолаверса, учрашувда куйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишганди:

ЖЧ-2002й. Финал
ГЕРМАНИЯ-БРАЗИЛИЯ-0:2
Йокогама. "Интернейшнл спортс стадиум". 69029 томошабин. 30.06.2002й.
Ҳакам: Пьерлужи Коллина (Италия)
Германия: Кан, Линке, Метцельдер, Рамело, Хаманн, Йеремис (Асамоа, 77), Боде (Циге, 84), Б. Шнайдес, Фрингс, Нойвиль, Клозе (Бирхофф, 74).
Бош мураббий: Руди Фёллер.
Бразилия: Маркос, Кафу, Лусио, Роке Жуниор, Эдмилсон, Роберто Карлос, Жилберто Сильва, Ривалдо, Роналдиньо (Жуниньо Паулиста, 85), Клеберсон, Роналдо (Денилсон, 90).
Бош мураббий: Луиш Фелипе Сколари
Голлар: Роналдо(67, 79).

Шундан сўнг Бразилия ва Германия ЖЧ ўйинларида бошқа тўқнаш келишмади. Аммо 2005 йилги Конфедерациялар Кубоги ярим финалида иккала жамоа ўртасидаги яна бир драматик баҳсга гувоҳ бўлдик. Ўйинда Бразилия 3:2 ҳисоби билан устун келди.

ЖЧ-2014 ярим финалидаги тўқнашувда кўпчилик таркиби яхши шаклланган Германияни фаворит санамоқда. Аммо ўз майдонида мундиални ўтказаётган Бразилия учун "Маракана" стадионида кечадиган финалда ўйнамаслик шармандали ҳол бўлса керак...

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 08.07.2014 20:02. Ўкилди: 9102 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.