Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Футбол лотереяси омадсизлари ёхуд Германия ва Аргентинанинг ЖЧдаги навбатдаги тўқнашуви

Баҳо:
+0; -0

Пенальтилар серияси деганда лотерея тушунилади. Лотереяда, ўзингиз биласиз, омади келганга ютуқ чиқади. ЕВРО-1976 финалида Чехословакия терма жамоаси Германия терма жамоасига рўбарў келди. Германия терма жамоаси ўша пайтларда ҳам кучли эди. Франц Беккенбауэр, Герд Мюллер, Зепп Майер, Вольфганг Оверат, Ханс-Георг Шварценбек, Ули Хёнесс каби етакчиларга эга жамоа ҳам жаҳон, ҳам Европа чемпионлигига эришиб, мухлислар меҳрини козонганди (буни қарангки, таркиб ва маҳорат жиҳатдан ўша жамоадан қолишмайдиган ҳозирги таркиб ҳали ҳеч бир мусобақада бош совринни ютгани йўқ).

Асосий ва қўшимча вақтларда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, ғолиб аниқланмади. Жаҳон ва Европа чемпионатлари тарихида биринчи марта ғолиб "футбол лотереяси" - пенальтилар сериясида аниқланди. Зарбалардан бирида немислар ярим ҳимоячиси Ули Хёнесс хатога йўл қўйди. Натижада сўнгги зарбани шу пайтга қадар бирорта пенальтини хато тепмаган чехлар ҳужумчиси Антонин Паненка амалга оширадиган бўлди. У зарбани шундай амалга оширдики, немислар дарвозабони ўшанда Паненка нима қилганини, қандай амал қўллаганини ҳанузгача тушунмагандир. Ўшанда пенальтилар сериясида мағлуб бўлган немислар ҳанузгача ҳеч бир мусобақада "футбол лотереяси"да ютқазмадилар.

Жаҳон чемпионатлари тарихида эса илк марта пенальтилар серияси ЖЧ-1982  ярим финалидаги Франция-Германия ўйинида кузатилди. Жамоа дарвозабони Харальд Шумахернинг маҳорати эвазига Бундестим драматик кечган ўйинда рақибидан устун келди.

Яқинда бўлиб ўтган Голландия-Аргентина ўйинида ҳам ғолиб "футбол лотереяси"да аниқланди. Бу ўйинда жамоалар балки гол уриш ҳақида ҳам ўйлагандир. Лекин иккала жамоа ҳам биринчи навбатда гол ўтказиб юбормаслик тўғрисида ўйлади. Ўйин охирида Арьен Роббен жуда қулай имкониятни йўққа чиқарди. ЖЧ-2010 финалида ҳам у худди шунга ўхшаш 2 та вазиятдан испанлар посбонини доғда қолдира олмаганди. Энди Роббен бу вазиятларни умрининг охиригача эслаб юрса не ажаб. У бундан кейин ЖЧда ўйнамаслиги мумкин. Яна Худо билади. ЖЧ-2018 да футболчининг ёши ҳам 34 га тўлади. Ахир ҳамма ҳам Мирослав Клозе эмас-ку.

Одатда голландларнинг ишлари пенальтилар сериясида унчалик ҳам юришмайди. Марко ван Бастен, Рууд Гуллит, ака-ука Эрвин ва Рональд Куманлар, Ханс ван Брёкелен, Вим Кифт, Ян Ваутерс, Арнольд Мюрен каби маҳорат эгаларидан тузилган олтин таркиб ЕВРО-1988да бош совринни қўлга киритди. Орадан 4 йил ўтиб Швеция майдонларида ўтган ЕВРО-1992 мусобақасида ҳам голландлар ярим финалда ўша мусобақада катта сенсация кўтарган Дания терма жамоасига рўбарў келди. Ўйинда голландлар қийинчиликсиз мақсадига етади, деб тахмин қилинди. Лекин ўйин пенальтилар сериясигача чўзилди. Пенальтиларда нидерландлар етакчиси Марко ван Бастен хатога йўл қўйди.

ЕВРО-1996 да ҳам Голландия чорак финал босқичида Франция терма жамоаси билан куч синашди. Бу ўйинда ҳисоб очилмади ва ярим финал йўлланмаси эгаси яна пенальтилар сериясида аниқланди. Бу сафар голландларнинг ёш ва иқтидорли ўйинчиси Кларенс Зеедорфнинг зарбасини дарвозабон Бернар Лама қайтарди ва "зарғалдоқранглилар" бу сафар ҳам омадсизлар қаторида. Ҳали бу ҳолва экан. ЕВРО-2000 ярим финалидаги Италия терма жамоасига қарши баҳс Голландия терма жамоаси тарихидаги энг омадсиз ўйинлардан бири сифатида баҳоланади. "Учар голландлар" ўша куни оз эмас-кўп эмас 5 та (!) 11 метрлик зарбада адашишди. 2 таси ўйин давомида, 3 таси ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида. Бу зарбалардан 3 тасини итальянлар дарвозабони Франческо Тольдо бартараф этди. Шунингдек, амалга оширилмаган зарбалардан 2 таси голландлар сардори Франк де Бурга тегишли. Одатда, пенальтилар сериясида Голландия терма жамоаси камдан-кам ҳолатларда зафар қучган. ЖЧ-1998 ярим финалидаги Бразилия терма жамоасига қарши ўйинда ҳам жамоа ярим ҳимоячилари Рональд де Бур ва Филипп Кокунинг зарбалари ноаниқ чиқди.

ЖЧ-2014 ярим финалида голландлар Аргентина тўсиғидан ўтолмади. Ўзи аргентиналиклар "футбол лотереяси" омадлиларидан. ЖЧ-2006 чорак финалидаги Германия терма жамоасига қарши ўйинни ҳисобга олмаганда улар ЖЧлар тарихидаги барча пенальтилар сериясини ўз фойдаларига ҳал қилишган. Айниқса, ЖЧ-1990да аргентиналиклар 2 марта пенальтилар сериясида ғалаба қозониб финалгача етиб боришди. Бу ўйинларда уларнинг дарвозабони Серхио Гойкоэчеа қаҳрамонлик кўрсатди. Ярим финалдаги мусобақа мезбони — Италия терма жамоасига қарши ўйин, айниқса, эътиборга молик. Бу ўйингача итальянлар дарвозабони Вальтер Дзенга ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмаганди. Аргентиналик Клаудио Канижа қуруқ серияни бузди. Унинг киритган тўпи ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашди.

Пенальтилар сериясида Гойкоэчеа 2 та зарбани қайтарди ва жамоасини финалга олиб чиқди. Ўша пайтларда футбол Италияда анча мафиялашган бўлиб, мезбон жамоани енгиб финалга етиб борган жамоа чемпионликни тушида кўриши аниқ эди. Финалда Германия терма жамоасиг қарши ўйинда ҳам аргентиналиклар пенальтилар сериясидаги ғалабага ишониб майдонда туп суришди. Ўша ўйинда ҳам "йўл-йўллилар" кўпроқ 0:0 ҳисобини ушлаб туриб пенальтилар сериясигача эсон-омон етиб олишни ўйлашди. Аммо 85-дақиқага келиб уларнинг дарвозаси томон пенальти белгиланди. Пенальтини амалга оширган немислар ҳимоячиси Андреас Бременинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди ҳамда Германия жаҳон чемпиони бўлди.

Ўшандан бери Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлолмайди. Ҳар сафар ҳал қилувчи босқичга етиб келадию, озгина омад етишмайди. Ўтган чемпионатда Германия Аргентинани 4:0 ҳисоби билан мағлуб этди. Аммо ярим финалда Испания терма жамоасига ютқазиб қўйишди. ЕВРО-2012да ҳам Бундестим ўта кучли ўйин намойиш этди. Аммо бу ерда ҳам ярим финал босқичида Италия терма жамоаси немисларни айёрлик билан қўлга туширди. Ўзи Йоахим Лёв жамоаси ўзи қатнашган мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогардек куринадию ҳал қилувчи вазиятда нимадир етишмайди. ЖЧ-2010да ҳам Англияни 4:1, Аргентинани 4:0 ҳисоби билан таслим этганда купчилик уларга мундиал ғолиблигини топшириб бўлганди. Аммо ярим финалда Испания терма жамоаси уларни енгишнинг иложини топди. ЖЧ-2014да ҳам худди шундай вазият.

Бразилия терма жамоаси устидан қозонилган 7:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кўпчилик ғолибликни немисларга топшириб бўлишган. Тўғри, Йоахим Лёв жамоаси жуда яхши шаклланган, мусобақада энг ёрқин ўйинни кўрсатишди деса ҳам бўлади. Аммо Аргентинани зинҳор эсдан чиқармаслик керак. Агар немислар озгина сусткашликка йўл қўйишса ЖЧ-1950даги Бразилия ҳамда ЖЧ-1954даги Венгриянинг ҳолатига тушиб қолиши ҳеч гапмас. Қолаверса, Аргентинанинг Германияда "алами" бор деса ҳам бўлади. Немислар уларни ЖЧ-1990 финалида мағлуб этгани етмагандай яна 2 марта аргентиналикларни ярим йўлда қолдириб кетишди.

Германия ва Аргентина шу пайтга қадар ЖЧ финал босқичларида 6 марта учрашган эканлар. Булардан 4 тасида немислар ғалаба козонган 1 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Фақат бир учрашувда, яъни ЖЧ-1986 финалида Аргентинанинг қўли баланд келган. Аргентина терма жамоаси эндиликда Лионель Месси бошчилигида ЖЧ ғолиблиги учун курашмокчи. Қолаверса, Месси ўз номини жаҳон чемпиони бўлмаган футбол юлдузлари қаторидан ўчирмоқчи. Бунинг устига Жанубий Америка жамоалари шу пайтга қадар ўз қитъаларида жаҳон чемпионлигини бой беришмаган. Улар ана шу анъана бузилмаслиги учун астойдил курашадилар. Аммо бунга майдон эгалари Бразилияни ярим финалда 7:1 ҳисоби билан таслим этган Германия кўнармикан...

Сафарали Сиддиқов

Киритилган сана: 13.07.2014 13:22. Ўкилди: 9302 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SNAYPERS
Сана: 13.07.2014 19:17. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
BAUYRZHANга, нимани билмайсиз?

Ушбу фикрга жавобан


BAUYRZHAN

Сана: 13.07.2014 13:54. BAUYRZHANга ёзиш
+0; -0
билмасам

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.