Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Футбол қаҳрамонлари-2 (2-қисм)

Баҳо:
+0; -0

"Реал" ўтган йилги ғолиб "Манчестер Юнайтед" устидан чиройли ғалабани қўлга киритгандан сўнг ярим финалда ўтган йилги финалчи "Бавария" билан куч синашадиган бўлди. Бу жамоалар гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келишганини, унда "Бавария" ҳар икки ўйинда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритганини юқорида айтиб ўтдик. Шундай қилиб, "Реал" ва "Бавария" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида 4 марта куч синашадиган бўлишди. Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ "Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Николья Анелька ҳисобни очди. 33-дақиқада "Бавария" ярим ҳимоячиси Йенс Йеремис ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 2:0 ҳисоби учрашув охиригача узгармади. Жавоб ўйини олдидан "Бавария" анча мураккаб аҳволда қолди.

Мюнхенда кечган жавоб ўйинида эса "Бавария" биринчи бўлиб ҳисобни очди. Лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Мадриддаги ўйин қаҳрамони Николья Анелька ҳисобни тенглаштирди ва "Бавария"ни финалдан анча узоқлаштириб юборди. Бундан бу ёғига фақат ва фақат ҳужум ҳақида ўйлаган Мюнхен клуби "Реал" дарвозаси томон фақат бир мартагина йўл топа олди, холос. Шундай қилиб, "Реал"ни бир мавсумда 3 марта мағлуб этган "Бавария" финал остонасида қолиб кетди.

Финалда "Реал" билан ҳамюртлари "Валенсия" жамоаси кураш олиб борадиган бўлди. Ярим финалда "Валенсия" "Реал"нинг ашаддий рақиби "Барселона"дан устун келиб (4:1, 1:2), финалга йўл олганди. Финал ўйинига Кироллик клуби ўзгача тайёргарлик билан етиб келишди. Жамоа Ла-лига баҳсларини ҳам, Кирол Кубогини ҳам бир четга суриб қўйиб, бор эътиборни ана шу ЧЛ баҳсларига қаратганди. Ҳаттоки, ЧЛ гуруҳ босқичларида ҳам "Реал" унча кучини кўрсатгани йўқ. Гўёки ҳамма кучни чорак финал, ярим финал ва финал баҳсларига олиб қўйгандек, гуруҳ баҳсларида унчалик ҳам жон қўйдириб ўйнашмади. Уларни ўша пайтлари кимдир ЧЛ ғолиби бўлади деса ҳеч ким ишонмасди. Чорак финалга келиб тезликни оширган "Реал"нинг оптимал таркиби ана шу босқичга келиб мукаммал шаклланиб улгурганди. Дарвозада 18 ёшли Икер Касильяс мустаҳкам ўрин эгаллаб бўлганди. Ҳимоя квартетидаги Мичел Сальгадо, Роберто Карлос, Айтор Каранка ва Иван Кампо ҳар қандай шиддатли ҳужумни ҳам кайтарадиган деворга айланишганди. Ярим ҳимоя марказида Стив Макманаман ҳукмронликни қўлга олиб бўлганди. Унга ёрдамчилик қилган Фернандо Редондо ва Иван Эльгералар ҳужум ортида анча яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумдаги Рауль, Морьентес, Анелька, Савио каби футболчилар "Реал"нинг ҳужум чизиғини даҳшатли кўринишга келтирдилар. Сен-Денидаги "Стад де Франс" стадионида кечган финалда "Реал" рақибини ҳар жабҳада мағлуб эта олди. Морьентес, Макманаман, Рауль томонидан киритилган 3 та гол "Реал"га ўз тарихида 8-марта нуфузли совринни тақдим этди. Ўша мавсумда вақтинчалик бош мураббий вазифаси бажарган Висенте дель Боске кейинги мавсумдан бошлаб "Реал"нинг бошқарувини тўлигича қўлга олди. 2002 йилда ҳам "Реал" айнан дель Боске бош мураббийлигида ЧЛ бош совринини қўлга киритди.

Бу даврга келиб "Реал" таркибида Зайниддин Зидан ва Луиш Фигу каби буюк футболчилар ҳаракат қилишарди. Кейинчалик, дель Боске бу билан тўхтаб қолмади. У "Реал" бошқарувида  бир қанча совринларни ютиш билан бирга Испания терма жамоасини ҳам жаҳон, ҳам Европа чемпионига айлантира олди. Ўшангача, яъни 2000 йилгача Висенте дель Боске деган мураббий унчалик ҳам футбол оламида машҳур шахс ҳисобланмасди. Энди эса унинг номи футбол тарихида қоладиган бўлди.

Чемпионлар Лигаси-1999/2000 й. Финал.
"Реал" — "Валенсия" — 3:0.
Сен-Дени. "Стад де Франс". 78759 томошабин. 24.05.2000 й.
Ҳакам: Стефано Браски (Италия)
"Реал": Касильяс, Мичел Сальгадо (Йерро, 85), Роберто Карлос, Иван Кампо, Каранка, Редондо, Иван Эльгера, Макманаман, Рауль, Морьентес (Савио, 72), Анелька (Санчис, 80).
Бош мураббий: Висенте дель Боске.
"Валенсия": Канисарес, Пеллегрино, Жукич, Англома, Херардо (А. Илие, 69), Херард, Мендьета, Фаринос, Кили Гонзалес, Ангуло, Клаудио Лопес.
Бош мураббий: Эктор Кўпер.
Голлар: Морьентес (39), Макманаман (67), Рауль (75).

"МИЛАН" (Италия)
"Милан" жамоаси ҳам ЕЧЛда қаҳрамонлик кўрсатган жамоалардан. Айниқса, ўтган асрнинг 80-йиллари охири, 90-йиллари бошларида "кизил-коралар" кўҳна қитъада энг яхши жамоалар рейтингини бошқарди. Ҳозирги кунда аввалги мавқеини анча йўқотиб қўйган бўлса ҳам, "Милан"ни барибир дунё топ-клубларидан бири сифатида тан оламиз. Жамоа Чемпионлар Лигасида 7 марта ғалаба қозониш билан бирга дунёдаги энг титули кўп клублардан бири ҳисобланади. Айниқса, "Милан"нинг ЧЛ-2006/2007 йиллар мавсумидаги ғалабаси жуда антиқа бўлган.

Ўша йили Италияда "кальчополи" воқеаси қўзғалиб, мамлакат футболидаги коррупция, кўзбуямачиликлар конун йўли билан фош этилди. Бундан, айниқса, "Милан", "Ювентус" каби гранд клублар жиддий зарар кўрди. "Юве" "В" серияга "сургун" қилинган бўлса, "Милан" эса мавсумни "А" серияда -8 очко билан бошлайдиган бўлди.

Бундан ташкари, жамоа ЕЧЛ баҳсларидан махрум этилди. Натижада, жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари бошқа клубларга ўтиб кетишга тайёр бўлиб қолишди. Ўзи шундоғам асосий голеадор Андрей Шевченко "Челси"га ўтиб кетиб, жамоани тарк этиб бўлганди. Унинг орқасидан бразилиялик Кака ва Андреа Пирлолар ҳам Мадриднинг "Реал" жамоаси билан шартнома имзолашга тайёр бўлиб туришганди. Аммо Сильвио Берлускони ва бошқа мутасаддиларнинг елиб-югуришлари окибатида апелляция ёрдамида "Милан"нинг мушкули бир оз енгиллаштирилди. "Милан"га Чемпионлар Лигаси саралаш босқичидан иштирок этишга рухсат берилди. Ана шу воқеадан сўнг Кака ва Пирло каби етакчилар ҳам "Реал"га ўтмасликка қарор қилишди.

Саралаш босқичидан сўнг "Милан" гуруҳ босқичида "Лилль" (Франция), АЕК (Греция) ва "Андерлехт" (Бельгия) жамоалари билан куч синашди. "Россонери" унчалик кучли бўлмаган бу рақиблар орасидан осонлик билан нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Нимчорак финалда "Милан"га Шотландиянинг "Селтик" жамоаси кескин қаршилик кўрсатди. Иккала баҳсда ҳам 0:0 ҳисоби кайд этилиб, ниҳоят қўшимча вақтда Кака томонидан киритилган ягона тўп "Милан"га олтинга тенг ғалабани келтирди. Чорак финалда "Милан" Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси билан куч синашди. Ана шу вақтгача ҳеч ким "Милан"ни ЧЛ ғолиблигига асосий даъвогарларидан бири сифатида кўрмаётганди. Дастлабки баҳс Миланда ташкил этилиб, жамоалар муроса кучасини танлашди — 2:2. Жавоб ўйинида эса ҳеч ким "Милан"ни фаворит сифатида тан олмади. Жамоанинг "А" сериядаги ишлари ҳам яхши эмасди. Улар учун ЧЛ сўнгги имконият эди. Ана шунинг учун ҳам "Милан" Мюнхендаги жавоб баҳсига ҳаёт-мамот жангига тушгандек саф тортди. 2:0 ҳисобида зафар кучган "Милан"нинг голларига жамоа фахрийлари - Кларенс Зеедорф ва Филиппо Индзаги муаллифлик қилишди. Ярим финалда италияликлар мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири "Манчестер Юнайтед" билан куч синашадиган бўлди.

Ниҳоят, энди "Милан" охирги манзилга етиб келди, деди кўпчилик. "МЮ" бундан олдинги босқичда Италиянинг бошқа бир жамоаси "Рома"ни даҳшатли тарзда мағлуб этганди — 7:1. Таркибда Уэйн Руни, Криштиану Роналду, Неманья Видич, Патрис Эвра, Рио Фердинанд, Пол Скоулз, Райан Гиггз каби юксак иқтидор эгалари ҳаракат қиларди. Аммо таркиб жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, "Милан"нинг таркиби ҳам номларнинг жарангдорлиги бўйича "МЮ"никидан кам эмасди. Кўпчилик футболчиларнинг ёшлари ўтиб қолгани билан "россонери" таркибидаги 9 футболчи жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлганди. Дида, Кафу, Индзаги, Неста, Гаттузо, Пирло, Кака, Роналдо, Оддо каби футболчилар ўз вақтида ўз терма жамоалари билан дунёнинг биринчи рақамли футбол мусобақасида ғолиб бўлишганди.

Ана шунинг учун ҳам "МЮ" дастлабки баҳсдаёк кескин қаршиликка дуч келди. "Олд Траффорд"даги баҳсда "МЮ" 3:2 ҳисобидаги кийин ғалабага эришди. Ўйинда дубль йўллаган "Милан" етакчиси Каканинг ўйини ўйиндан ўйинга очилиб борарди. Жавоб ўйинида ҳам у инглизлар дарвозасига бир тўп киритди. "Милан" рақибини 3:0 ҳисоби билан тор-мор этиб, ҳайратланарли тарзда финал йўлланмасига эга бўлди. Финалда уларни 2 йил олдинги финалдаги рақиб "Ливерпуль" кутиб турарди.

Ўшанда 3:0 ҳисобида олдинда бораётиб, оғзидаги ошни "Ливерпуль"га олдириб қўйган "Милан" бу ўйинни интизорлик билан кутарди. Бу сафар "Милан" финал баҳсига ўзгача иштиёқ билан тайёрланди ва мақсадига эришди. Ўйинда 34 ёшли Филиппо Индзаги дублга эришди. "Милан" ўз тарихида 7-марта нуфузли совринни қўлга киритди. Жамоа сардори 39 ёшли Паоло Мальдини кубокни боши узра баланд кутарди. Кўпчилик учун "қариялар жамоаси" бўлган "Милан" 2007 йилда "Реал"нинг бугунги кундаги бош мураббийи Карло Анчелотти қўл остида ана шундай оламшумул мўжиза кўрсата олди.

Чемпионлар Лигаси-2006/2007 й. Финал.
"Милан" — "Ливерпуль" - 2:1.
Афина. "Спирос Луис". 70000 томошабин. 23.05.2007 й.
Ҳакам: Херберт Фандель (Германия)
"Милан": Дида, Мальдини, Гаттузо, Индзаги (Жилардино, 88), Зеедорф (Фавалли, 90), Неста, Янкуловски (Каладзе, 67), Пирло, Кака, Амброзини, Оддо.
Бош мураббий: Карло Анчелотти.
"Ливерпуль": Рейна, Финнан (Арбелоа, 87), Аггер, Риисе, Жеррард, Хаби Алонсо, Пеннант, Куйт, Маскерано (Крауч, 78), Каррагер, Зенден (Кьюэль, 59).
Бош мураббий: Рафаэль Бенитес.
Голлар: Индзаги (45, 83), Куйт (89). 

Киритилган сана: 05.04.2014 10:09. Ўкилди: 8148 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


DINAZAVR
Сана: 05.04.2014 17:29. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
Karlo buva bu yil ham bir mo'jiza ko'rsating.

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 05.04.2014 17:29. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
Karlo buva bu yil ham bir mo'jiza ko'rsating.

Ушбу фикрга жавобан


AHLAVIY
Сана: 05.04.2014 16:59. AHLAVIYга ёзиш
+0; -0
ajoyib ! Karlodan bu yil ham shunday mo'jizalarni kutib qolamiz . . .

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 05.04.2014 16:24. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
Расмлар зур чикибди.

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.