Кириш Регистрация

Умар Абдулраҳмон Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

Осиё Футбол Конфедерацияси 2016 йилги мавсум якунига кўра энг яхши футболчи номини қўлга киритиши мумкин бўлган номзодлар номини эълон қилди. Ташкилот матбуот хизмати уларнинг сони уч нафар экани ҳақида айтиб ўтган.

БАА миллий терма жамоаси сафидаги ўйинлари орқали танилган Умар Абдулраҳмон энг яхши футболчи бўлиш учун биринчи номзоддир. У «Ал-Айн» клуби билан Осиё Чемпионлар Лигасининг финалига қадар етиб борди.

Нуфузи жиҳатдан қитъада иккинчи рақамли клублар мусобақаси ҳисобланган ОФК Кубогида тўпурарликни қўлга киритган ва якунда зафар қучган Ҳаммади Аҳмад иккинчи номзод ҳисобланади. У «Ал-Қува Ал-Жавия» клуби сафида тўп суради.

Учинчи номзод Хитой миллий терма жамоаси ҳамда «Шанхай SIPG» вакили Ву Леидир.

Аёл футболчилар орасида энг яхши бўлиш учун икки нафар австралиялик қиз кураш олиб боради: Каитлин Фурд ва Лиза де Ванна. Учинчи даъвогар эса Хитойдан Тан Руйин.

ОФК 1 декабрь куни Абу Даби шаҳрида энг яхшилар номига ойдинлик киритади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:23, 09.11.2016.
Ўқилди: 11614 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4527]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4115]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3048]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2667]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2632]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2486]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2365]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2243]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2191]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2190]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик