"Бавария" Артуро Видаль учун 37 миллион евро тўлаган, аммо бир ярим йил ўтиб футболчи "Ювентус"га қайтмоқчи.
Чилилик футболчи 2015йилда ЕЧЛ финалида "Барселона"га мағлубиятдан сўнг (1:3) "Бавария"га ўтишга рози бўлган. Видаль ўшанда чемпионлар лигасида ғалаба қозониш "Бавария"да осонроқ деб айтган эди. Мана энди Туринга қайтишни истамоқда.
"Бавария" устози Карло Анчелотти ҳам Видалнинг доим "Юве" ҳақида гапириши ва уни яхши кўришини айтган эди.
Аммо туринликларга Видалнинг бошқа клубга ўтиб кетгани ёқмаган. Бунинг устига улар 2017 йилда 30га кирадиган футболчини қайтармоқчи эмаслар.