Кириш Регистрация
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
28/08 22:00 Расинг - Эльче
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм

Германиялик боксчи Феликс Штурмнинг «Б» намунасида допинг аниқланди

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версияси бўйича -76,2 килограмм вазн тоифасида «суперчемпион» бўлган германиялик Феликс Штурмнинг россиялик Фёдор Чудиновга қарши жанг олдидан топширган допинг намунасида тақиқланган препарат – станозолол аниқланди. Бу ҳақда, Bild нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Октябрь ойида германиялик спортчи «Б» пробасининг натижаси эълон қилинмасидан аввал WBA «суперчемпиони» камаридан воз кечганди.

«‘Б’ пробаси текширилди ва у ижобий натижа берди. Боксчига нисбатан суриштирув ишлари давом эттирилади», – дейилади хабарда.

2016 йилнинг февраль ойида Чудинов очколар бўйича Штурмга мағлуб бўлганди. Беллашувдан сўнг россиялик боксчининг жамоаси жанг натижасига эътироз билдирган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:45, 12.11.2016.
Ўқилди: 6826 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик