Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишончи комил эканини таъкидлаб ўтди. «Альбиселесте» ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги сўнгги ўйинларда муваффақиятсиз иштирок этди.
«Биз кутилмаганда очколарни йўқотдик. Танқид остида қолганимиз — нормал ҳолат. Жамоа ўйинларда барқарорлик намойиш қила олмади. Футболчилар майдонда ўз маҳоратларини намойиш қилишлари керак. Улар ўз имкониятларини яхши билишади ва нима қилиш кераклигини англаб туришибди. Мен уларга ишонаман. Йўқотилган очколар оғриқли, аммо мен Аргентинанинг жаҳон чемпионатида иштирок этишига шубҳа қилмайман», — дейди Бауса.
Саралаш босқичининг 11-туридан кейин Аргентина терма жамоаси 16 очко билан жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоа 15 ноябрь куни ўз майдонида Колумбияга қарши баҳс олиб боради.