Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ули Штилике: «Ўзбекистонда ҳимоя чизиғи мустаҳкам»

Баҳо:
+ | -

Бироз аввал Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди. У сўзларини қуйидагича бошлади:

“Эртанги ўйин жуда муҳимлигини сизлар айтмасангиз ҳам яхши англаб турибман. ЖЧ саралашидаги ўрин учун кураш бўлади. Ўзбекистон эртанги ўйин натижасига кўра гуруҳда ўз ўрнини мустаҳкамлашга уринса, биз 2-ўринни ўзимизники қилишга ҳаракат қиламиз. Бу ўйинга кўп нарса “тикилган”.

Немис мураббийнинг айтишича, “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Ли Чонг Йонг эртанги ўйинда майдонга тушмаслиги ойдинлашди. Шунингдек, германиялик мутахассис ўзининг терма жамоа рулидаги муваффаиятсиз даври ҳақидаги саволга:

“Икки йиллик бошқарувим давомида бундай ҳолат кузатилмаганди. ЖЧ саралаш босқичида шунақаси ҳам бўлиб туради. Шогирдларим билан бу ҳақда гаплашиб олганман. Канада билан ўйиндаги муваффақият бизга ишончни орттирди. Эртага ҳам буни давом этттирамиз деб ўйлайман”, — дея жавоб берди.

Эртанги рақиб – Ўзбекистон ҳақида қандай фикрдалигини Ули Штилике шундай ифодалади: “Нафақат ЖЧ саралашидаги 4та ўйинини, балки Иордания билан ўтказган ўртоқлик ўйинини ҳам кўриб чиқдим. Уларда йирик ғалаба ҳам, йирик мағлубият ҳам йўқ. 5та ўйин давомида атиги 1та гол ўтказиб юборишганлиги уларда ҳимоя чизиғи мустаҳкамлигини англатиб турибди. Эронга ўтказилган гол ҳам стандарт вазият орқали киритилган. Биз Канада билан ўйиндагидек ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳужум ва ҳимоя чизиғи ҳамоҳанглиги Ўзбекистонни мағлуб этишимизга яхши омил бўлади”.

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:42, 14.11.2016.
Ўқилди: 45230 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8355]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2649]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1798]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1632]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1613]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1473]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1435]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1340]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1230]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1209]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик