Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

ЖЧ-2018 саралаш. Озгина омад етишмади, озгина...

Баҳо:
+ | -
ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 5-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Сеулда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди. Самвел Бабаян шогирдлари сафардан очко билан қайтишга жуда яқин туришганди, аммо...

Терма жамоамиз биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди. Ҳаттоки 25-дақиқада рақибнинг хатосидан сўнг ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Кореялик ҳимоячилар тўпни ўз дарвозабонларига етказишди ва Сергеев посбонга босим уюштирди. Ким Сюнг Гю таваккал тепиб юборган тўпни Бикмаев эгаллаб олди ва 35 метрлардан ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Жамоамиз рақибнинг қанотлардаги футболчилари — Сон Хеунг Мин ва Жи Донг Вонни ёпишга муваффақ бўлишди. Аммо маҳоратли футболчиларга бой бўлган корейсларнинг бошқа ўйинчилари хатоларимиздан фойдалана олишди. Боз устига, уларга омад кулиб боққанини ҳам таъкидлаш лозим. Иккинчи бўлим ўрталарида Пак Жу Хо чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп "подкат" ташлаган Ҳошимовнинг оёғига тегиб, Лобановнинг устидан ошиб ўтди ва Нам Тэ Хи бўш дарвозани ишғол қилди.

Ўзбекистон рақибнинг "В" режаси ҳисобланган — бўйи 197 см. бўлган Ким Шин Укнинг майдонга туширилишига тайёр эмас экан. Баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида мезбонлар ўйланган комбинацияни муваффақиятли амалга оширишди. Олис масофадан етказилган узатмани Ким Шин Ук бош билан жарима майдончамизга кираётган Ку Жа Чолга ташлаб берди ва у 7-8 метрлардан дарвозага тўпни жойлади.

Афсус, иккинчи 45 дақиқаликда рақиб босимига дош бера олмадик. Корея ўз очколарини 10тага етказган ҳолда, 2-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистон гуруҳ етакчиларидан 1 очко ортда қолган ҳолда, 3-ўринни эгаллаб турибди.

ЖЧ-2018 саралаш. "А гуруҳи, 5-тур, соат 16:00
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:1
ГОЛЛАР: Нам Тэ Хи (68), Ку Жа Чол (85) — Марат Бикмаев (25)
Огоҳлантиришлар: Ким Шин Ук (89), Сон Хеунг Мин (90+2)
Жанубий Корея: 23.Ким Сюнг Гю, 4.Ким Ки Хи, 6. Пак Жу Хо (Хонг Чул 82), 20. Жанг Хюн Су, 22. Ким Чанг Су, 7. Сон Хёнг Мин, 10. Нам Тэ Хи, 11. Жи Донг Вон (Ли Же Сунг 63), 13. Ку Жа Чол, 16. Ки Сунг Юнг, 18. Хёп Жонг Ли (Ким Шин Ук 76)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 13.Даврон Ҳошимов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 18.Отабек Шукуров, 17.Вадим Афонин (Сардор Рашидов 88), 9.Одил Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев (Александр Гейнрих 60), 23.Элдор Шомуродов (Жавоҳир Соҳибов 80), 11.Игорь Сергеев
Бош ҳакам: Фаҳад ал-Мирдасий (Саудия Арабистони)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:48, 15.11.2016.
Ўқилди: 20831 марта.
Фикрлар: 105 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.