"Бока Хуниорс" ҳужумчиси Карлос Тевес фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин, дея хабар беради A Bola.
Манбага кўра, 32 ёшли футболчи Европага қайтмоқчи эмас, аммо унга йилига 40 миллион евро маош ваъда қилаётган Хитой клуби варианти бор.
Сентябрь ойида Тевес фаолиятини якунламоқчи эканини маълум қилган ди. Унинг "Бока" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Футболчи "Коринтианс", "Вест Ҳэм Юнайтед", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ювентус" клубларида ўйнаган. Аргентина терма жамоасида 70дан ортиқ ўйин ўтказган.