Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Бугун футбол! «Насаф» – «Машъал»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида катта футбол. “Насаф” ва  “Машъал” жамоалари ўзаро 28-марта куч синашишади. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув воҳа дербиси мақомига ҳам эга.

Бугунги учрашув қаршиликлар учун XXV Ўзбекистон чемпионатини якунлаб беради. Чемпионат сўнгги учрашувида жамоамиз мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади. Зеро, “Насаф” бу йилги чемпионатда бронза медалини қўлга киритиб бўлди.

“Насаф” жамоаси бугун миллий чемпионатимиздаги ўзининг 586-учрашувини ўтказади. Шу пайтгача жамоа миллий чемпионатимизда 329 марта ғалаба қозонган. Бугун мухлислар "аждарлар"нинг 330-ғалабасига гувоҳ бўлишлари ҳам мумкин.

"Насаф"нинг жонкуяр мураббийи миллий чемпионатимизда ўз шогирдларини шу пайтгача 120та учрашувда майдонга бошлаб тушди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа бу йилги чемпионатда 18 марта ғалабани қўлга киритган ва Бердиевнинг чемпионатдаги ғалабалари сони 77тага етди.

2016 йил 29 та ўйин 18 та ғалаба
2015 йил 30 та ўйин 19 та ғалаба
2014 йил 26 та ўйин 16 та ғалаба
2013 йил 26 та ўйин 18 та ғалаба
2012 йил 9 та ўйин 6 та ғалаба
 
Бугун ҳар иккала жамоа футболчилари майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишларига ҳеч ким шубҳаланмайди. Чунки бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доим муросасиз ва курашларга бой тарзда ўтган. Бежизга воҳа дербиси дейилмайди.

Бугунги учрашувдаги ижобий натижа, Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви олдидан ҳам "Насаф" учун муҳим ҳисобланади.

Хуллас, бугун қизиқарли учрашув бўлишига шубҳа йўқ. Шундай экан, чемпионатнинг сўнгги учрашувини ўтказиб юборманг, деймиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунги воҳа дербиси соат 14:00да бошланади. Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувга чорлаб қоламиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:04, 23.11.2016.
Ўқилди: 6783 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.