Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Шахмат. Карлсен ва Карякин сўнгги ўйин олдидан яна дуранг ўйнашди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтаётган Магнус Карлсен ва Сергей Карякин ўртасидаги мусобақанинг 11-партияси дуранг билан якунланди. Оқ доналар билан Карякин ўйнади.

Россиялик гроссмейстер ортиқча таваккал қилмай испанча партияни маъқул кўрди. Карлсен 17-дан 19-юришлар орасида ўйинни кескинлаштиришга ҳаракат қилди, кейин ҳатто пиёдани қурбон қилди. Аммо партияда тенглик юзага келди. 34-юришда абадий шох вазияти юзага келганидан сўнг томонлар сулҳ тузишди.

Жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳсда ҳисоб тенглашди — 5,5:5,5. Шахматчилар энди охирги партияни ўтказишади. Шундан кейин ҳам дуранг қайд этилса, қўшимча партиялар ўйналади.

Эслатиб ўтамиз, шахмат тожи учун кураш Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлиб, ғолиб шахматчига 600.000, мағлуб бўлган спортчига 400.000 доллар берилади.

Карякин - Карлсен (11-партия)
1. e4 e5 2. Кf3 Кc6 3. Сb5 a6 4. Сa4 Кf6 5. O-O Сe7 6. d3 b5 7. Сb3 d6 8. a3 O-O 9. Кc3 Сe6 10. Кd5 Кd4 11. Кxd4 exd4 12. Кxf6+ Сxf6 13. Сxe6 fxe6 14. f4 c5 15. Фg4 Фd7 16. f5 Лae8 17. Сd2 c4 18. h3 c3 19. bxc3 d5 20. Сg5 Сxg5 21. Фxg5 dxe4 22. fxe6 Лxf1+ 23. Лxf1 Фxe6 24. cxd4 e3 25. Лe1 h6 26. Фh5 e2 27. Фf3 a5 28. c3 Фa2 29. Фc6 Лe6 30. Фc8+ Крh7 31. c4 Фd2 32. Фxe6 Фxe1+ 33. Крh2 Фf2 34. Фe4+ Дуранг.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:11, 27.11.2016.
Ўқилди: 10923 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.