«Реал» ҳимоячиси Пепе футболчилик фаолиятини «Қироллик клуби»да якунлаш нияти борлигини маълум қилди.
«Шартномани узайтириш масаласи клубга боғлиқ. Лозим бўлса, мен амалдаги шартномамнинг сўнгги кунигача кутишга тайёрман. Фаолиятимни шу ерда якунлашни истайман», - деди Пепе.