Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Роналду чемпионликка битта сўз билан муносабат билдирди

Баҳо:
+-1 | -

«Ан-Наср» 2019 йилдан буён илк маротаба Саудия Арабистони чемпионига айланди. Жамоа Про-лигада «Ал-Ҳилол» клубини икки очкога (86 га қарши 84) ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Юлдуз Криштиану Роналду учун бу «Ан-Наср» сафидаги илк чемпионлик титули бўлди.

Чемпионатнинг «Дамак»ка қарши кечган сўнгги учрашувидан кўп ўтмай, 41 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига янги пост жойлаштирди.

«Чемпионлар!» — деб ёзди Роналду ўз суратлари жамланмаси остига. Суратларнинг бирида у қўлида бош совринни тутиб турганини кўриш мумкин.

Криштиану Роналду «Дамак»ка қарши баҳсда дубль қайд этди. Португалиялик юлдуз 2023 йилнинг бошидан буён «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний қайдномасига киритилган эди.

Киритилди: 11:19, 22.05.2026.
Ўқилди: 2862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик