Англия премьер-лигасида 13-тур ўйинларидан сўнг тўпурарлар баҳсида ўзгаришлар юз берди.
«Ман Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро «Бёрнли» (2:1) клубига қарши ўйинда иккита гол уриб, «Тоттенхэм»га қарши ўйинда майдонни голсиз тарк этган «Челси» ҳужумчиси Диего Коста билан тенглашиб олди. Ҳар иккаласининг ҳисобида 10та гол бор.
АПЛ тўпурарлари:
10 - Серхио Агуэро (Манчестер Сити, 3 пен), Диего Коста (Челси)
8 - Алексис Санчес (Арсенал)
7 - Майкл Антонио (Вест Хэм), Жермейн Дефо (Сандерленд, 3), Ромелу Лукаку (Эвертон), Златан Иброҳимович (Манчестер Юнайтед, 1), Эден Азар (Челси, 1)