Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Шапекоэнсе» самолётида суратга тушган икки нафар футболчи авиаҳалокатда тирик қолган

Баҳо:
+ | -

Колумбияда ҳалокатга учраган «Шапекоэнсе» клубининг самолётида 10 нафар йўловчи тирик қолган.

Уларни орасида жамоа ҳимоячиси Алан Рушель ва дарвозабон Данило Падилья ҳам бор. Ҳар иккаласи ҳам оғир тан жароҳатлари билан Ла-Сеха касалхонасига олиб кетилган. Футболчиларнинг оёқ-қўллари, бели ва қовурғалари синган. Бошида ҳам кесилган жойлари бор.

Алан Рушель касалхонада ҳушига келиб, яқинларининг аҳволи билан қизиққан. Сўнгра никоҳ узуги йўқолиб қолмаслигини тайинлаган.

Рушель Данило билан самолётнинг парвозидан олдин бирга суратга тушган ва уни инстаграм саҳифасига жойлаган. Хабарга кўра, яна бир футболчи Жексон Фоллман ва стюардесса Химена Суарес ҳам тирик қолган.

Globo Esporte хабарига кўра, турли сабабларга кўра «Шапекоэнсе» билан ўйинга учиб кетмаган 9 нафар аъзоси ҳалокатдан қутилиб қолган.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:44, 29.11.2016.
Ўқилди: 14182 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.