Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS) ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттерга нисбатан чиқарилган жазо ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди.
80 ёшли мулозим ФИФА аҳлоқ қўмитаси томонидан коррупцияда айбдор деб топилиб, 6 йилга футболдаги фаолиятдан четлатилган эди.
Шундан сўнг Блаттер бу қарор юзасидан CASга шикоят берди. Бироқ суд унинг шикоятини рад қилди.