Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сафарали Сиддиқов блогида: «Кимларнидир хушнуд этди бу голлар»

Баҳо:
+ | -

Ҳа, бу голлар ўта муҳим эди. Муҳимлиги шундаки, гол муаллифларининг ўзларидан кўра ўзгаларни хурсанд қилди. Ана шундай голлардан бири Евро-2016да Австрия-Исландия ўйинининг сўнгги секундларида киритилди ва воқеалар ривожини тескарисига айлантириб юборди. Тарихда ана шундай голлардан бир нечтаси кузатилган. Ўзим кўрган-билганларим орасидаги айримларини санаб ўтгим келди.

ЖЧ-1994. Италия-Мексика - 1:1. 58-дақиқа. Марселино Бернал
АҚШ майдонларида ўтган мундиал ўйинларидан бирида сенсация содир бўлди. Чемпионликка асосий даъвогарлардан бири — Италия терма жамоаси Ирландияга ютқазиб қўйди - 0:1. Футбол қироли Пеле чемпионликка даъвогарлардан бири деб эътироф этган Мексика термаси ҳам Норвегияга шу ҳисобда имкониятни бой берди. Иккинчи ўйинда эса Роберто Бажжо жамоадошлари Норвегия термасини бир амаллаб енгишди - 1:0. Нариги жуфтликда Мексика терма жамоаси Ирландиядан устун келди - 2:1.

Натижада охирги тур олдидан ҳамма жамоа бир хил — 3 очкодан тўплади. Охирги турда Ирландия ва Норвегия ўзаро нурсиз дурангга имзо чекишди. Италия-Мексика ўйинининг 48-дақиқасида захирадан майдонга тушган Даниэле Массаро ҳисобни очди. Бу голдан кейин "скуадро адзурра" ўз-ўзидан жадвалнинг энг юкорисига чиқиб олди. У вақтларда мундиалда 24 жамоа иштирок этарди. Шунинг учун гуруҳдаги 3-ўрин эгасига ҳам имконият бор эди. Бирок 58-дақиқада Мексика терма жамоаси фахрийси Марселино Бернал жавоб голини киритиб, жамоасини жадвалнинг биринчи поғонасига олиб чиқди. 1:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади. Натижада гуруҳдаги 4 та жамоа ҳам бир хил — 4 очкодан тўплади. Гуруҳда ҳаммадан кўп гол урган Мексика биринчи ўринни эгаллади. Ҳаммадан кам гол урган Норвегия эса гуруҳда қолиб кетди. Италия терма жамоаси эса 3-ўрин билан нимчорак финалга чиқиб, финалгача етиб борди. Воқеаларнинг бундай тус олишига Берналнинг Италия дарвозасига киритган голи сабабчи бўлди.

Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:34, 06.12.2016.
Ўқилди: 11991 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик