"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатининг навбатдаги турида дуч келадиган рақиби "Лестер"нинг кучига баҳо берди.
"АПЛ - жуда мураккаб мусобақа. "Лестер" яхши жамоалигича қолган. Балки, ўйинчилари бор эътиборларини чемпионлар лигасига қаратиб, маҳлиё бўлиб қолгандирлар.
Англия чемпионатида 3-4 марта ғалаба қозона олмасанг - пастга шўнғийсан. Аммо "Лестер" ҳали ҳамон кучли. Ишонаманки, бу жамоа ўзига муносиб жойга қайтади", - дейди Гвардиола.