Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ)

Баҳо:
+3 | -

Англиянинг Премьер-лига 34-туридан ўрин олган баҳсда «Бёрнли» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди. «Тёрф Мур» стадионида ўтган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голни 5-дақиқада Эрлинг Холанд киритди. Норвегиялик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Ўйин охиригача ҳар икки жамоа гол уриш имкониятларга эга бўлди, аммо вазиятлардан фойлана олмади.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлади ва баҳс охиригача майдонда ҳаракат қилди.

Бу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 70 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Иккинчи поғонада ҳам 70 очкога эга «Арсенал» жойлашган, бироқ “шаҳарликлар” тўплар нисбати (66:63) бўйича устунликка эга. Қизиғи шундаки, ҳар икки жамоанинг голлар фарқи бир хил — +37.

Бир неча тур олдин «Арсенал» рақибидан 9 очко олдинда эди, аммо охирги икки ўйиндаги мағлубиятлар, жумладан «Манчестер Сити»га қарши учрашувдаги натижа бу устунликни йўққа чиқарди.

«Бёрнли» эса 34 ўйиндан кейин 20 очко билан 19-ўринда қолмоқда ва жамоа АПЛни расман тарк этди. Мавсум якунланишигача жамоалар яна 5 тадан ўйин ўтказади.

Англия — Премьер-лига. 34-тур
22 апрель 2026 йил, чоршанба.
«Бёрнли» — «Манчестер Сити» 0:1
Гол: Эрлинг Холанд 5'

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:20, 23.04.2026.
Ўқилди: 2447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4581]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2292]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2281]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2232]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1619]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1565]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1356]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1307]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1244]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1237]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик